close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Dünya Bülteni (Туркия): Исламофобия беш саволда

Одатда, исламофобиянинг ўсиши ҳақида гапирганда биз 2001 йил 11 сентябрь воқеаларини бошланғич нуқта қилиб оламиз, деб ёзади муаллиф. Лекин шуни яхши биламизки, бу воқеагача ҳам исламофобия АҚШ да ҳам, Европада ҳам кучли кўринишда мавжуд бўлган. Шу билан бирга, 2001 йил 11 сентябрдан кейин кескин ўзгариш рўй берди ва аввалги даврлар билан таққослаганда исламофобия янги, мисли кўрилмаган воқеалар билан бирга кузатила бошлади, дейилади мақолада.

1.  «Исламофобия» деганда бугунги кунда нимани тушуниш керак?

Етарли даражада муаммоли саналган «исламофобия» тушунчаси «ислом» ва «фобос» (юнон тилидан таржима қилганда «қўрқув») сўзларидан ташкил топган. У «ислом» ва «фобос» сўзларини бирлаштириш натижасида вужудга келган. Буларнинг кейингиси психиатрияда иррационал қўрқув билан изоҳланадиган касалликларни изоҳлаш учун қўлланилади. Гарчи айримлар исламофобияни ислом ёки мусулмонларга нисбатан иррационал қўрқув сифатида таърифласада, бундай таъриф бугунги кунда бу тушунчага юкланган маънони тўлиқ қамраб олмайди. «Исламофобия» деганда қуйидагиларни тушуниш зарур: бу Ислом ва мусулмонларга нисбатан ҳис қилинадиган олдиндан пайдо бўлган нотўғри фикрлар, нафрат, душманлик ва [бемулоҳаза] қўрқув каби ҳолатларни ифодаловчи, шунингдек, бу ҳолатлар туфайли юзага келган таҳқирловчи, иблисона риторика ва камситувчи характерга эга тушунча. Гап фақат оғзаки ифода этилган ҳолатлар ҳақида эмас. Ушбу тушунча мусулмонларни профессионал ҳаётда ёки хизматлардан фойдаланиш ҳолатларида камситиш, зўравонлик жиноятларини содир этиш, масжидлар ва бошқа мусулмон объектларига зарар этказиш, мусулмонларни халқаро муносабатлар ва жамият ҳаётидан сиқиб чиқариш йўли билан ифодаланадиган муросасизлик, душманлик ва нафрат туйғуларини ҳам англатади. Бугунги кунга қадар социологлар орасида "исломофобия" тушунчасининг мослиги ҳақида баҳс-мунозаралар мавжуд. Лекин 1997 йил Буюк Британияда «Раннимид траст» (Runnymede Trust) маркази томонидан чоп этилган маърузадан сўнг бу тушунча тез-тез ишлатиладиган бўлди ва умумий қабул қилинди.
"Исломофобия" тушунчаси биз уни юқорида таърифлашга ҳаракат қилган шаклда маҳаллий ва микро даражада вазиятни янада кўпроқ тушунтиради. Агар биз бу ҳодисани кенгроқ нуқтаи назардан кўриб чиқсак, исломофобия совуқ уруш тугаганидан кейин, биринчи навбатда, Ғарб дунёсида Ислом ва мусулмонларга нисбатан ҳукмронлик қиладиган ҳолат бўлиб, назария, вазифалар ва мақсадлар бўйича мафкуравий ҳодиса сифатида намоён бўлади. Унинг ёрдами билан мусулмонлар ва Исломга салбий жиҳатларни бириктириш доимий ва барқарор бўлади. Бу мафкуравий ҳодиса Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин ўзининг якуний шаклига эга бўлди ва шу туфайли мусулмонларга нисбатан нафратга тўла стереотипларни тарқатиш орқали Америка жаҳон гегемониясини ўрнатишни қонуний ва нормал деб тақдим этиш мақсади кўзланган.
Ушбу мафкуравий ҳодисанинг яна бир муҳим томони шундаки, у бизнинг олдимизда ирқчилик шаклида намоён қилади. Мақсадли гуруҳ мавжуд бўлиб, бошқа одамларда унга нисбатан нафрат тйғуси уйғотилади. Ирқчилик нафақат биологик устунлик орқали, балки диний эътиқодлар, маданий анъаналар, этник идентификация элементлари йиғиндиси орқали намоён бўлади. "Маданиятсиз", "барбар", "авторитар", "мустабид", "репрессив", "муросасиз", "ахлоқсиз", "зўравонликка мойил" каби тушунчалар орқали мусулмонларнинг образини яратиш, этник диний мансубликни камситишда исломофобия ҳодисасига ирқчилик характерига эгадир.

2. Ҳозирги кунда исламофобия кучаймоқда деган фикрни жамоатчилик фикри сўровлари ҳам тасдиқлайди. Бундай ўсиш сабабларини кайси омиллардан излаш керак?

Аслида, баъзан бир эмас, балки бир нечта турли исломофобия ҳақида гапириш ўринли бўлади. Бошқача қилиб айтганда, исломофобия кўп қиррали ҳодиса. Баъзан бир-биридан фарқ қиладиган барча вазиятларни умумлаштириш қийин. Мисол учун, муҳожирлар сонининг ўсиши Европада исломофобия кўринишларидан бири бўлса, АҚШда мусулмонлар муҳожирлар ҳақидаги низонинг бир қисми ҳисобланмайди. Америкада, миграция масаласи ҳақида гапирганда, Лотин Америкасидан ва айниқса Мексикадан келган муҳожирлар биринчи бўлиб хаёлга келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, исломофобия ҳақида гапиришдан олдин, қуйидаги ҳолатни ёдда тутиш керак: АҚШ ва Европада исломофобия янги пайдо бўлган ҳодиса эмас, аксинча, у жуда кучли илдизларга эга.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, бугунги кунда исломофобиянинг ўсиши ҳақида гапирганда, биз 2001 йил 11 сентябр террорчилик ҳужумини бошланғич нуқтаси сифатида қабул қиламиз. Лекин биз биламизки, бу воқеагача ҳам исламофобия АҚШ да ҳам, Европада ҳам кучли кўринишда мавжуд бўлган. Шу билан бирга, 2001 йил 11 сентябрдан кейин кескин ўзгариш рўй берди ва аввалги даврлар билан таккослаганда исламофобия янги, мисли кўрилмаган воқеалар билан бирга кузатила бошлади. Келинг, бу воқеаларни кўриб чиқамиз, айни пайтда исломофобиянинг ҳозирги кундаги ўсишини ҳам тушунтириш имконини беради.

1. Совуқ урушдан кейинги даврда пайдо бўлган ва кўпроқ ташқи таҳдидни ҳис қилишга таянган "яшил таҳдид" ҳақидаги риторика "жанговар ислом ички таҳдид ва мусулмон аҳолисининг демографик портлаши сифатида" деб номланган риторикага ўрин бўшатиб берди. АҚШда нашриёт фаолиятининг барча ресурсларидан фойдаланган ҳолда, ўрта синфнинг профессионал доираларини кўпроқ ифодаловчи мусулмонлар тизимни ичкаридан эгаллаши ҳақида тахминлар кучйди. Европада эса "евробия" деб номланган мусулмонлар таҳдидининг риторикаси демографияга кўпроқ эътибор қаратарди.
2. Исламофобияни тарқатиш бўйича молиявий ва интеллектуал ҳаракатлар марказида энг аввало, Исроил тарафдори бўлган доиралар жойлашганди.
3. АҚШ ва Европада ҳукуматлар томонидан юритилаётган сиёсат ва қўлланаётган қонунлар асосий эътиборни хавфсизликни кучайтиришга қаратган бўлиб, мусулмонларни нишон қилиб олган, бу мамлакатлар фуқароларида улар жиддий хавф ва таҳдидга дуч келаётганида ишонч ҳосил қилган, шундоқ ҳам мавжуд бўлган мусулмонларга қарши кайфиятларни кучайтирган ва тарқатган.
4. АҚШда миллионлаб доллар муомалада бўлган исламофобия индустрияси вужудга келиши ва ушбу секторнинг хусусий шахслар/фондлар ва ҳукумат ташкил қилган янги хавфсизлик структураси билан ҳамкорлик билан таъминланадиган бу машина механизмларини узлуксиз мойлаб туриш исламофобия риторикаси ва ҳаракатларнинг кучли мавжудлигини доимий қилиб қўйди.
5. Сиёсатчилар ўз риторикаси ва ҳаракати билан исломофобия тегирмонига сув қуйди. Бундан ташқари, айниқса, АҚШда давлат ташқи аралашувларини ҳамда триллионлаб доллар сарфланган янги "хавфсизлик-разведка-саноат" комплексини қонунийлаштиришда самарали рол ўйнаган исломофобия вазиятдан келиб чиқиб, амалиётда очиқ қўлланган ва қўллаб-қувватланган, рағбатлантирилган.
6. Исламофобия элементлари турли мамлакатларда ҳамкорлик тармоқлари ташкил қилиб, ўз ҳаракатларини халқаро даражада давом эттира бошлади.
Юқоридаги омиллар таъсири остида исломофобия аста-секинлик билан деярли барча ғарб мамлакатларида асосий оқимга айланди.
Шу билан бирга, юқорида келтирилган нуқтаи назар муҳожирлар сонининг ўсиши, уларни мослаштириш муаммолари ёки айрим мусулмонлар зўравонликка дуч келиши каби таъсирларни ва сабабларни тан олади, улар кўпроқ иккинчи даражали омиллар сифатида баҳоланади.

3. Агар исламофобиянинг илдизлари ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги кундаги исламофобия сабаблари ва салиб юришлари давридаги фикрлаш ўртасида боғлиқликни аниқлаш мумкинми?

«Исламофобия» тушунчасида асосий эътибор оддий қўрқувга эмас, иррационал ёки бемулоҳаза қўрқувга қаратилади, аслида ҳам, юқорида айтиб ўтилганидек, бу тушунча қўшимча маънолари билан комплексли мазмунга эга бўлди. Шу муносабат билан эквивалент тушунчалар сифатида «исломга нафрат» ва «исломга антагонизм»дан фойдаланиш тўғрироқ бўлади.
Ҳа, биз "исломофобия" деб атайдиган ҳодиса, салиб юришларидан олдинги даврларга, мусулмон тарихининг дастлабки даврларида тез кенгайиш жараёнида насронийлар билан мусулмонларнинг олдинги алоқаларига бориб тақаладиган чуқур илдизларга эга. Исломни ва мусулмонларни қўрқинчли монолит сифатида тушуниш, Исломни сексист ва аёл кишини ёмон кўрадиган дин сифатида қабул қилиш, мусулмонларнинг фикрлаши рационалликдан маҳрум, Ислом зўравонликни ўз моҳиятига кўра устун қилади, мусулмонлар деспотик ёки золим режимлар остида яшайди ва Ислом динга қараганда сиёсий жиҳатдан кўпроқ деган тасаввурлар - буларнинг барчаси мусулмонларнинг насронийлар билан биринчи алоқалари даврига тўғри келади.
Бироқ, Ғарб ёки насроний дунёсида ҳар доим Исломнинг барқарор салбий қиёфаси мавжуд бўлганлиги ҳақидаги даъволар ҳақиқатдан йироқдир. Бундан ташқари, салбий қараш билан бирга ижобий нуқтаи назарга эга бўлган даврлар ҳам бор эди. Шу муносабат билан, бизнинг бошланғич тезисимиз мусулмонларнинг бошқалар билан муносабатларининг муқаррар шакли можаро эканлиги ҳақидаги баёнот бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, тарихий фактлар бу баёнотни тасдиқламайди ва исломофобик доирага тегишли.

4. Совуқ урушдан кейинги даврда "яшил таҳдид" ҳақида риторикани исломофобия контекстида кўриб чиқиш мумкинми?

Аслида, Ислом ёки мусулмонларнинг бугунги кунда таҳдид сифатида тасвирланиши илгари шаклланган тушунчаларнинг ўзанига қайтиш сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ғарб мамлакатлари блоки томонидан 1950-йилларда "худосиз коммунистик Советларга" қарши ишлаб чиқилган Совуқ уруш даври риторикаси салибчилар даврида мусулмонларга нисбатан мавжуд бўлган риториканинг акси ҳисобланади: совет коммунизми, эмиш-ки, Ислом каби, экспансияга интилади, жаҳонга ҳукмронлик қилишни мақсад қилади, тинч тотув яшашга ва Ғарб тамаддунига хавф туғдиради. 1940-йилларда француз социологи Жюл Моннеро (Jules Monnerot) таъкидлаганидек, коммунизм – бу "янги Ислом", чунки ҳар иккиси ҳам табиатан тоталитар, назарий жиҳатдан тенг ҳуқуқли, лекин амалда репрессив дин бўлиб, инсонни тўлиқ назорат қилинадиган объектга айлантиради. Бернард Люис (Bernard Lewis) нуқтаи назаридан, коммунизм ҳам, Ислом ҳам осмон ва ердаги барча саволларга ягона ва муқобил вариантсиз жавоб бера оладиган тоталитар таълимотларни ифодалайди. Унинг сўзларига кўра, мусулмонлар ва коммунистлар индивидуализмга нисбатан нафрат бобида мутлақ ўхшашликларга эга.
Совуқ урушнинг тугаши билан бутун дунё буйлаб кенг тарқалган ҳарбий базалар, қурол-яроғ саноати, Пентагон амалдорларини боқиб турадиган улкан мудофаа бюджетига эга бўлган ва дипломатик ёндашув ўзига хослиги анъаналарида тарбия топган АҚШ жаҳон кучлар балансида имтиёзли ҳолатга эга бўлди.
Бироқ, атрофда на даъват ташлайдиган АҚШ, на уларга қарши чиқишга қодир бўлган минтақавий куч йўқ эди. Ўша пайтда, АҚШ жуда муҳтож бўлган душман турини кейинчалик "тамаддунлар тўқнашуви" концепциясини ишлаб чиққан Сэмюэл Хантингтон (Samuel Huntington) қуйидагича таъриф берган: "Американинг идеал душмани Америкага қарши бўлган мафкурани тан олиши, АҚШдан ирқий ва маданий жиҳатдан фарқ қилиши, Америка хавфсизлигига ишонарли таҳдид соладиган ҳарбий кучга эга бўлиши керак".
1991 йил унга қарши уруш бошланган Ироқ бу таърифга жуда мос келарди. Бундан ташқари, Ироқ минтақадаги ягона муаммо эмас эди. Эрон инқилоби ва ундан кейин гаровга олинганлар билан боғлиқ инқироз ҳали ҳам хотирада эди. Ушбу рўйхатга Қаддафий ва минтақадаги Исломий ҳаракатларнинг ўсиши қўшилиши мумкин ва шунинг учун СССРнинг тарихий саҳнадан чиқиб кетганидан кейин ҳосил бўлган "таҳдид вакууми" ни тўлдириш имконияти пайдо бўлди. Шу билан бирга, Яқин Шарқдаги авторитар режимлар ҳам Америка маъмуриятини минтақада жиддий Исломий таҳдид борлигига ишонтирмоқда.
1990-йилларнинг бошларида, Жазоирда кўп партияли эксперимент натижаларига кўра, исломчилар катта устунликка эришганда, "яшил таҳдид" ҳақидаги адабиёт иккинчи ҳаётга эга бўлди. Ундан кейин Бернард Льюиснинг "Исломий ғазаб илдизлари" ва Сэмюэл Хантингтоннинг "Тамаддунлар тўқнашуви" асарлари бор эди. Бундан ташқари, 1994 йил Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбарларидан бири Жеймс Вули (James Wooley) Исломни коммунизмдан кейин Ғарбнинг бошига тушган янги таҳдид деб атади.
Льюис ва Хантингтон каби назариётчилар амалда 11 сентябрь терактларидан кейинги даврнинг идеологлари бўлди. Бу ҳам бежизга эмасди. 1990-йиллар ва 2001 йил 11 сентябран кейинги давр оралиғида изчиллик кузатилади ва шундай бўлиб чиқадики, исламофобия терактлардан кейинги давр маҳсули сифатида юзага келмаган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 1990-йиллар исламофобия адабиётлари таҳдид бўшлиғининг ўрнини тўлдирган мафкура қуриш функциясини бажарди.

5. Исламофобия ўсиши ва исломнинг маргиналлашуви ким учун фойдали? Ким ва нима учун исламофобияни озиқлантирмоқда?

Узоқ муддатли истиқболда бу ҳеч ким учун фойдали эмас, чунки низодан ҳеч ким фойда олмайди. Биз яшаётган дунёда низо эмас, бир-бирини тушуниш муҳим. Бироқ қисқа муддатли истиқболда бу албатта, кимнингдир манфаатларига хизмат қилади. Бошқа саволларга жавоб беришда биз исламофобия макродаражада мафкуравий ходиса сифатида қандай функция бажариши ҳақида гапириб ўтгандик. Бундан ташқари, яна ким фойда олиши мумкинлигини тушуниш учун ирқчилик риторикаси ўзанида исламофобияни кучайтириш бўйича иттифоққа ким киришига эътибор қаратиш лозим: бу Исроил тарафдори бўлган неоконсерваторлар; қатъий, муросасиз сионистик доиралар — «қирғийлар»; ҳозирги пайтда бошқа динни қабул қилган ёки «неоатеизм» оқимини ифодалайдиган собиқ мусулмонлар; насроний-сионист сифатида маълум бўлган ультраўнг евангеличи доиралар. Менимча, собиқ мусулмонлар ушбу саъй-ҳаракатларда иқтисодий фойда учун иштирок этадилар деб бемалол атишимиз мумкин. Улардан баъзилари ҳақида маълум бўлган ҳужжатлар бу борада ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Шуниси эътиборга лойиқки, уларнинг баъзиларини Исроил фош қилди. Бу лойиҳа иштирокчиларининг қолган уч гуруҳи биз бир овоздан АҚШ ва Европа назарида Исроилни алмаштириб бўлмас қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрга қўшилади, деб айтиш мумкин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase