Бир қатор мамлакатларда ушбу коалициянинг вакиллари (Europe of Nations and Freedom) сезиларли муваффақиятга эришганига қарамай, умуан олганда Европарламентда 7,7% кўрсаткич билан атиги 6-ўринни эгаллади.
Энг яхши натижага ушбу коалиция Италияда шимол Лигаси тимсолида унинг бош вазири Маттео Салвини олди - бу ерда 30% овоз тўпланди. Францияда унинг иштирокчиси -Марин Ле Пен бошчилигидаги Миллий Уюшма 23,3% га эга бўлиб, президент Эммануел Макроннинг партиясидан тахминан 1% ўзиб кетди. Австрияда яқинда бўлиб ўтган жанжалдан сўнг Озодлик партияси 2% йўқотиб, 17,2% овозга эга бўлди ва иккинчи ўринни социал-демократларга бериб қўйди. Германия учун муқобил вариант, собиқ ГДР ҳудудида бир қатор ерларда муваффақиятларга қарамай, умуман олганда, мамлакат бўйлаб фақат 11% овоз олди. Герд Вильдерснинг Голландия Озодлик партияси эса умуман Европарламентга кира олмади, ўтган сайловларда 4 та офоз олган бўлса, бу сафар у биронта мандат олмади, шунингдек, Буюк Британиядан хам коалициянинг маҳаллий қатнашчиси – жанжалкаш УКИП партияси биронта мандат олмади – фақат 3,6% овоз тўплади.
Бунда шуни тушуниш керакки, гап умумий Европа даражасида муваффақиятсизлик ҳақида эмас, аслида миллатчилик ва иммиграцион позицияларда бўлган ҳар бир киши эмас, балки фақат Европа Иттифоқининг демонтажига эришиш учун уларнинг радикал қаноти ҳақида боради. Мисол учун, Венгрияда «Фидес» ҳукмрон партияси 52% овоз олди ва Австрияда Халқ партияси деярли 35% овоз олди. Моҳиятан, бу партиялар ҳам муҳожирларга қарши шиорлардан фойдаланади ва исломофобия уларга бегона эмас, лекин радикаллардан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқининг тарқатилиши эмас, балки унинг «яхшиланиши» тарафдори. Буюк Британияда эса УКИП исламофобия кампаниясидан ўзини узоқлаштириб олган ва асосий эътиборни Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган британияликлар хоҳиш билдиришини ҳимоя қилишга қаратган Брексит номли партия энг кўп (31,5%) овоз олди.
Бу сайловларда жуда муваффақиятли иштирок этган Яшиллар, экологлар умумий ҳисобда 9,2% овоз тўплаган бўлса, Германия учун Муқобил вариантнинг 4-ўринига қарши Германияда 20,5% овоз билан 2-ўринни эгаллади. Қароқчилар каби классик бўлмаган партиялар муваффақияти ҳам худди шу қаторда – Чехияда улар 14% овоз билан 3-ўринни эгаллади, бошқа мамлакатларда Яшиллар ўрнини эгаллаб олди ва 9,1% овозлар билан Европага карши коалиция маҳаллий қатнашчиларини ортда қолдирди.
Шундай қилиб, ҳозирги пайтда овоз ва мандатларнинг тахминий тақсимоти қуйидагича:
1. Правоцентрист-консерваторлар (European People's Party)- 24.0%
2. Социал-демократлар (Progressive Alliance of Socialists and Democrats) - 19.3 %
3. Либерал-демократлар (Alliance of Liberals and Democrats for Europe) - 14.5%
4. Яшилла (Greens–European Free Alliance) - 9.2%
5. Реформист-консерваторлар - (European Conservatives and Reformists) - 7.9%
6. Радикал миллатчилар (Europe of Nations and Freedom) - 7.7%
7. Радикал демократлар ва либертарианлар (Europe of Freedom and Direct Democracy) - 7.2%
8. Радикал сўллар (European United Left–Nordic Green Left) - 5.2%
Шундай қилиб, ушбу сайловларда Европа Иттифоқидаги сиёсий зилзила ҳақида гапириш шарт эмас. Шунга қарамасдан, қитъа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор мамлакатларда эски партияларнинг пасайиши ва коидага кўра радикал позицияларда турадиган, ўнг (миллатчилар) ёки чап (яшиллар) бўлишидан қатъи назар, янги партиялар кўтарилиши туфайли сиёсий майдонда жуда сезиларли ўзгаришлар мавжудлигини қайд этмаслик мумкин эмас.