close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европада исламофобияни қонунийлаштириш жараёни бормоқда

Европада ултра-ўнг популистларнинг позициялари кучайиб бормоқда, антиисломизм эса, энди мусулмонларга қарши оддий сўзлар ёки ҳужумлар билан чегараланмасдан, балки қонунчилик соҳасида ҳам акс этмоқда. Шундай қилиб, 23-26 май Европа парламентига сайловлар арафасида Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари сиёсатчилари сайловчилар овози ортидан қувиб, Исломга қарши қонунларни қабул қилишга рухсат бермоқда.

Исламфобия ва мусулмонларни таъқиб қилиш ҳукмрон доираларнинг қўлида сиёсий восита бўлиб қолмоқда.
Ҳокимият тепасида ултра-ўнг популистлар бўлган Австрияда содир бўлган воқеалар бунга ёрқин мисоллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Сайловлардан бир ҳафта олдин Австрия парламенти ўрта мактабларда ҳижоб кийиш тақиқини тасдиқлади.
Австрия парламенти томонидан қабул қилинган исломофоб қонун мамлакатнинг мусулмон жамоаларининг норозилигига сабаб бўлди. Ултра-ўнг ҳукумат ташаббуси Австрияда 700 мингдан ортиқ бўлган мусулмонларнинг камситилиши деб қаралди.
Қонун матнида айтилганидек, 10 ёшгача бўлган бошланғич синф ўқувчилари «диний кийим» кийиши тақиқланади. Қонунни бузган ўқувчиларнинг оилалари 440 еврогача бўлган миқдорда жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, оддий аёллар рўмоли ва узун кўйлак Ғарбда аллақачон «диний рамзлар»га айланиб бўлган. Вазият шунга қадар бориб етдики, агар аёл яланғоч бўлмаса, у автоматик равишда «экстремизм ва терроризм» шубҳаси остида қолади.
Яна бир муҳим жиҳат. Бошланғич синфларда «диний кийим ва атрибутика» тақиқланиши фақат мусулмонларга нисбатан амал қилади. Австрия мактаблари ўқувчиларига насронийлар крестлари ва яҳудийлар кипаси, шунингдек, сикҳлар ўрайдиган рўмоллар тақиқланмаган.
Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу қонун Австрия конституциясига зид келади ҳамда дин эркинлиги ва тенглик тамойилларини бузади.
Франция бундан ҳам ўтиб тушди. Мамлакат сенати қонунчиликда болаларини мактабга олиб боришда оналарнинг мусулмон рўмоли ўрашини тақиқлайдиган ўзгаришлар киритишни тасдиқлади. Яъни фарзандини мактабга кузатиб бораётган аёл бошини яланглаши лозим, акс ҳолда у «қонунни бузади».
Ташаббусчиларнинг айтишича, ушбу қадам  таълим тизимида секуляризмни жорий қилиш бўйича «ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириши» кўзда тутилган эмиш.
Шу аснода Данияда сайловлар арафасида ултра-ўнглар тарафдорлари маҳаллий мусулмонлар жамоатини олдида атайлаб фитна чиқариш мақсадида Қуръонни ёқиб юборди. Бу ҳаракат ташкилотчилари ушбу қадам мусулмонларнинг Дания парламенти биноси ёнида жума намози ўқигани учун жавоб деб эълон қилдилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase