close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
25.07.2019 20:12

АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.

25.07.2019 19:51

АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.

25.07.2019 14:06

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзининг «кексайтирилган» фотосураталрини жойлаш урф бўлди – юзлаб машҳур кишилар FaceApp дастури ёрдамида ўзларининг ўзгартирилган расмлари билан ўртоқлашдилар. Кексайтирувчи дастур араб дунёсида ҳам оммалашди, шу муносабат билан ал-Азҳар академиясидан бўлган мисрлик машҳур олим бу борада фикр билдиришга қарар қилди.

25.07.2019 14:01

Россия ва Туркия ўзаро ҳисоб-китобларни фақат миллий валюталарда амалга оширишга ўтиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. «Интерфакс» маълумотларига кўра, томонлар мос келувчи ҳукуматлараро битимни тайёрлашга киришдилар. Агентлик манбаларидан бирининг хабар беришича, ўтган ҳафта Москва ва Анқарада ушбу мавзу муҳокама қилинган учрашув бўлиб ўтди.

25.07.2019 03:22

Қуръони каримда буюк Аллоҳ дейди: “...Аллоҳни эслаш билан қалблар таскин топгувчидир”.(Раъд сураси, 28)  Зикр–бу  Аллоҳга яқинлашишнинг омили. Айнан яратувчи Аллоҳни эслаш инсоннинг ҳам маънавий дунёсини, ҳам жисмонан танасини қийновчи оғриқлардан холос бўлишга олиб келади.

25.07.2019 03:17

Қайси дўстим менга яқин эканлигини ким айта олади: ёнимдагисими ёки узоқларда мени эслайдиганими? Ким менга бойликларимдан қай бири ҳақиқатда ўзимга тегишли эканлигини айта олади? Бизни ўраб турган бу оламда ҳамма нарса нисбий ва ҳар нарса ҳам кўринганидай эмас. Ҳеч нарсага ишониб бўлмайдиган бу дунё эътиқод синови учун мукаммалдир.

25.07.2019 03:10

Инсоннинг ҳаёти шунчалик қисқаки, ҳатто унинг қандай тез ўтиб кетганини билмай қоласан киши. Кеча – бола, бугун - ёш, эртага – қари. Ҳар қайсимиз ҳаёт тез ўтишини жуда яхши тушунамиз, шундай бўлса ҳам бу дунё ҳаёти бир лаҳза эканини унутишимиз учун ҳам бизга яна ва яна хоҳиш-истакларни тақдим қилаверади ва биз  (эртами-кеч) келадиган ўлимни унутиб қўямиз.

25.07.2019 03:01

Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Хаворижлар - жаҳаннам кўппакларидир" (Суннани ибн Можа,  173; Имоми Аҳмад "Муснад", 19130, саҳиҳ)

25.07.2019 00:38

Келинг, астрология аслида нима эканлигини аниқлаб оламиз. Фанинг бир турими? Ёки сеҳр-жодуми? Кўпинча астрология математика ва астрономиянинг комбинацияси бўлиб, инсон тақдирини у туғилган пайтда осмон жисмлари жойлашуви ва ҳ.к. бўйича аниқлашга имкон бериши кўзда тутилади.

24.07.2019 22:35

Александр Борис де Пфеффель-Жонсон, кўпроқ Бо́рис Джо́нсон номи билан маълум (Жонсоннинг ўзи исмини русчасига Бори́с деб айтади; ингл. Alexander Boris de Pfeffel Johnson, Boris Johnson; 1964 йил 19 июнда туғилган, Нью-Йорк, АҚШ) – британиялик давлат арбоби, сиёсатчи. 2019 йил 24 июлдан бошлаб Буюк Британия бош вазири. 2019 йил 23 июлдан бошлаб консерватив партия етакчиси.

24.07.2019 22:03

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.

24.07.2019 21:55

Исроил булдозерлари юзлаб аскарлар ва полиция қуршовида Фаластиннинг Сур Бахер қишлоғида ажратиш девори яқинидаги Вади ал-Хуммус ҳудудида 100 та уйни бузиб ташлаш учун етиб келди. Исроил ҳарбийлари фаластинликлар қаршилиги ва халқаро танқидга қарамасдан, уйларни бузишга киришди. Исроил бу уйлар фаластинликлар «апартеид девори» деб атайдиган ажратиш тўсиғига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли «хавфсизликка таҳдид» солади деб ҳисобламоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase