close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
19.07.2019 11:45

Эндиликда туристлар Дубайда ихтисослашган магазинларда спиртли ичимликлар сотиб олиши мумкин, бунинг учун улардан паспортини кўрсатиш талаб қилинади, холос, дея хабар беради БАА оммавий ахборот воситалари. Аввалроқ туристлар спиртли ичимликларни фақат меҳмонхона, бар ва ресторанларда сотиб олиши мумкин бўлган.

19.07.2019 11:12

Квебекда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия Канаданинг ушбу провинцияси ҳуқуқ-тартибот органларидан мусулмон аёлларни таҳқирлашга йўл қўймаслик учун текширув ва тинтув баённомаларига тузатиш киритишни талаб қилди. Аиша Эссалам билан руй берган воқеа комиссия томонидан берилган аризага сабаб бўлди.

18.07.2019 18:30

Россияда ишлаб чиқилган, одамни сунъий равишда қаритишга қодир бўлган FaceApp фото-дастури АҚШ миллий хавфсизлигига ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига таҳдид солиши мумкин. Демократларнинг Сенатдаги етакчиси Чак Шумер деб ҳисоблайди.

17.07.2019 22:41

Украина Конституцион суди коммунизм ва нацизмни тарғиб қилишни тақиқлайдиган қонуннинг конституцияга зид эмаслигини тасдиқлайдиган қарорини эълон қилди. Суд баёнотида айтилишича, коммунистик ва нацизм режимлари бир-бирига тенг.

17.07.2019 19:58

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) ҳазратлари томонидан ёзилган “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди.

17.07.2019 13:24

Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистондаги вазият борасида бонг уришмоқда = Ташқи сиёсат маркази экспертларининг фикрига  кўра, табиий газга бой бўлган мамлакат ҳалокат ёқасига келиб қолган. «Чегарасиз журналистлар» фикрига кўра, Туркманистон – ташқи дунёдан ёпиқлик ва изоляция бўйича дунёда фақат Шимолий Кореядан кейинги ўринда турадиган мамлакат ҳисобланади. Лекин бу мамлакатга чет эл инвестициялари жалб қилишга халал бергани йўқ.

17.07.2019 13:19

Лондонда бўлиб ўтган крикет бўйича Жаҳон чемпионати финалида Англия терма жамоаси Янги Зеландия устидан ғалаба қозонди, бунда мусулмон-ўйинчиларнинг хулқ-атвори ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди. Англия ва Янги Зеландия ўртасидаги ўйинни томоша қилган мухлислар ўйин якунланганидан сўнг ғолиб жамоанинг мусулмон-ўйинчилари ўз термасидан узоқлашишга шошганлигини сезиб қолдилар.

17.07.2019 13:15

Буюк Британия бош вазири лавозимига асосий даъвогар Борис Джонсон унинг ислом ва мусулмон дунёси ҳақидаги эссеси ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, танқидлар ёмғири остида қолди. 2007 йил чоп этилган эсседа у Буюк Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи сифатида мусулмон дунёси ислом туфайли «Ғарбдан асрларга ортда қолмоқда» деб ёзганди.

17.07.2019 13:10

Қрим масжидлари қошида ёзги болалар оромгоҳлари ва майдончалари ўз ишини давом эттирмоқда. Ҳозирги кунда мингдан ортиқ болалар бу ерда дам олиб, фойдали билимларга эга бўлдилар, деб хабар қилади qmdi. org. Ташкилотчилар Қрим мусулмонлар диний Бошқармаси кўмагида болалар учун дастур ишлаб чиқдилар.

17.07.2019 11:23

Қандай қилиб бахт, моҳиятан, қайғу, қўрқув, уят каби оддий туйғу, ҳаёт тарзига, ҳамма унга интиладиган мақсадга айланди? Буни ўзига хос бахт фашизми деб айта оламизми? Dünya Bizim турк маданият портали колумнисти Мерве Тўқай шундай саволлар билан мурожаат қилди.

16.07.2019 23:08

Эҳтимол, сиз яқин келажакда кичик ҳаж зиёратини режалаштирган бўлишингиз мумкин. Шу сабабли, яқин келажакда Умра ибодатини адо қилишни режалаштирган мусулмонларга бир нечта маслаҳат ёзиш учун вақт ажратишни лозим деб топдим. Қуйидаги маслаҳатларни ўзимнинг тажрибамга ва дўстларимнинг тажрибасига асосланган ҳолда тўпладим.

16.07.2019 17:31

Эронда исломий ахлоқ қонун-қоидаларига оғишмай риоя қилиш учун курашадиган ташкилотлардан бири мусулмон аёлларнинг ҳижобда юриши муҳимлиги ҳақида ижтимоий реклама чиқарди. Аниме мультфильми услубида бажарилган видеороликда эътиборсизлик билан ташлаб олган рўмоли остида сочлари кўриниб турган ёш аёл заргарлик дўконига кириб, сотувчидан товар ҳақида сўрайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase