close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
02.08.2019 01:40

Атеистлар билан ҳар сафар гаплашганимда, уларнинг даҳрийлик тарихидан сабоқ олмай келаётганидан ажабланиб келаман. Ҳамсуҳбатларим ўзлари эгаллаган позициялари ва баҳс қилиш услублари билан ўз эътиқодлари тизимининг асирига айланганини намойиш қилади.

01.08.2019 23:18

Доғистонлик журналист Абдулмўмин Гаджиевга Россия Федерацияси Тергов қўмитаси терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда айблов қўйди. Айблов матни унинг қўлига тушиб қолган «Кавказ.Реалии» нашрининг хабар қилишича, айбловнинг моҳияти шундан иборатки, Гаджиев 2011 йил терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда гумон қилиниб, қидирувда бўлган Исроил Ахмеднабиевдан (Абу Умар Саситлин) интервью олган.

01.08.2019 21:15

Ҳиндистоннинг Шимолий штатидаги амалдорлар ҳукумат маълумотлари сўнгги уч ой ичида 132 та қишлоқда биронта қиз чақалоқ туғилмаганлигини кўрсатганидан сўнг, жинсий белги бўйича аборт қилиш амалга оширилганми ёки йўқми деган саволни текширишмоқда.

01.08.2019 08:43

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Пекин мэрияси исломий дўконлар ва умумий овқатланиш муассасалари араб тилидаги ёзувлар ва диний рамзийликдан фойдаланишни тақиқлаган. Агентлик маълумотларига кўра, исломий кафеларга шунингдек, «ҳалол» сўзини кўрсатиш мумкин эмас.

01.08.2019 08:20

Ҳиндистон парламенти кеча мусулмонлар томонидан никоҳни бир томонлама бекор қилишни жазога тортиладиган жиноятга айлантирадиган қонун лойиҳасини якуний маъқуллади. Мамлакат олий суди никоҳни бекор қилишнинг бундай тури мусулмон аёлларнинг конституцион ҳуқуқларини бузиши ҳақида баёнот берганидан сўнг икки йил ўтгач, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси сешанба куни «уч талоқ»ни жиноятга айлантирадиган биллни маъқуллади.

01.08.2019 06:53

Ҳар бир киши маълум бир даражада билимларга эга бўлиб кимдадир дунёқараш ва хабардорлик кенгроқ кимдадир пастроқ бўлади. Лекин шундай нарсалар борки улар ҳақида бу дунёни Яратувчи – Аллоҳ таолодан бошқа мутлақо ҳеч ким билмайди. Ушбу мақолада биз фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган беш нарсага тўхталиб ўтамиз.

01.08.2019 06:45

Барча шартларга амал қилган ҳолда Қуръон ўқиш Аллоҳни зикр қилишнинг энг яхши тури ҳисобланади. Инсон, шунингдек, ўқиётган нарсалари ҳақида фикрлаши ҳам лозим. Қуръон ўқишда маълум бўлган ўз одоб-қоидаларига қатъий риоя қилиш ва белгиланган мақсадларни кўзлаш зарур.

31.07.2019 23:26

Радикализм фундаментал равишда табиийи ва тартибли олам дунёқарашини асло қабул қилмайди. Радикал дунёқараш учун инсоният олами борлиқ моҳияти кўзгусидай акс эттиради. Борлиқ Илоҳий режа антитезасини ифодалайдиган руҳга қарши бўлган тамойилдир. Борлиқ ва Буюк мавжудот бу синонимлар, иблиснинг имперсонал ва персонал жиҳатларидир.

31.07.2019 22:03

Сўнгги вақтларда нарх-навонинг кўтарилишидан норози бўлаётганлар кўпайиб бормоқда. Худди, давлат нархларни атайин кўтараётгандек қилиб кўрсатиляпти ҳам. Хўш, нархлар кўтарилиб кетмаслиги учун давлат бирон бир (паст) нархни белгилаб бера оладими?

31.07.2019 17:42

«Ожиз қолдирувчи калом» деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан биридир. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз жиҳатидан, ҳам маъно жиҳатидан, ҳам аҳкому ахбор жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайдилар.

31.07.2019 17:22

Ўрта ер денгизинин шарқий қисмидаги тортишувли денгиз ҳудудларида бурғилаш ишлари муносабати билан Европа Иттифоқининг Туркияга қарши санкциялар жорий қилиш ҳақидаги қарори мамлакатда жиддий сиёсий ғалаёнларга сабабчи бўлди.

31.07.2019 17:13

Дунёнинг турли динлари вакиллари келажакдаги миқдорий нисбати ҳақида янги тадқиқот муаллифлари шундай хулосага келдиларки, 2030 йилга келиб, дунёдаги ёш аҳолининг, яъни 15 ёшдан 29 ёшгача бўлганларнинг учдан бир қисми мусулмон бўлади (инша Аллоҳ).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase