Ливияда нефт ва газ захираларини ва хорижий валюталарнинг суверен фондини талон-тарож қилиш учун уруш олиб борилмоқда, бу 670 миллиард доллардан ортиқ баҳоланади ва бу суммага олтин (143 тонна) ва кумуш (150 тонна) катта захиралари ҳам киради. Қаддафий режими бир вақтлар Ливия нефтини қазиб олиш, сотиш ва тарқатишни назорат қилувчи хорижий нефт компаниялари ва АҚШ авиабазаларини Ливиядан чиқариб ташлашга журъат этганди ва шу тариқа Ливия халқини ўз ресурсларидан олинадиган даромадлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қиллганди. Аммо Қаддафийни ўлдириш билан улар буларнинг барига эришдилар. Таъкидлаш жоизки, унинг ўлдирилишидан мақсад Саркозининг Ливия раҳбаридан сайлов кампаниясини молиялаштириш ва шахсий бойликларини кўпайтириш учун олган махфий пора ҳақидаги сирни сақлаб қолиш эди.
Кутилганидек, Ливия инқирози мамлакатнинг дала қўмондонлари ва қабила бошлиқлари томонидан назорат қилинадиган «сохта давлатлар»га бўлинганидан кейин ҳал қилинмади. Саккиз йилдан кўпроқ вақтдан бери Ливияда халқаро ва минтақавий кучлар Ливия халқига қарши бўлган «марионетка уруши» давом этмоқда. Бу ўч олиш ва манфаатлар учун ўзига хос ўйин-курашидир. Сўнгги қонли воқеа генерал Халиф Хафтарнинг Франция, Россия, Америка, Миср, Саудия Арабистони, БАА ва бошқа кўплаб давлатлар кўмагида Триполига ҳужуми бўлди. Айни пайтда Триполи БМТ томонидан тан олинган Файз ал-Сараж ҳукумати назоратида. Уни Қатар ва Туркия қўллаб-қувватламоқда.
Ливияда ҳокимият ва таъсир доираси учун курашаётган барча асосий кучлар халқаро ва минтақавий кучларнинг кун тартибига хизмат қилиш учун «марионетка уруши»да қатнашаётган эканини айтиб ўтишга эҳтиёж йўқ. Ушбу кучлар Ливиянинг улкан бойликларини ва Ўрта ер денгизидаги портларини назорат қилишдан чарчаган, демак, Ливия халқининг асосий манфаатларига - хавфсизлик ва барқарорликка қарши ҳаракат қилишади. Ливия инқирозидаги энг ғалати нарса бу Сурия ва Венесуэладаги позициялари бир-бирига тўғри келмаса ҳам, АҚШ ва Россия Хафтар масаласида бир-бирини тушунишидир. Америка ва Россия глобал миқёсда дунёнинг янги модели: америкаликлар истаганидек бир қутбли ёки Россия ва Хитой интилаётган кўп қутбли модель учун курашмоқдалар.
Америка позициясининг ўзгариши Доналд Трамп билан эҳтимол, у Америка президентига Триполидаги ва Ливиянинг қолган қисмидаги жанглардан кейин Ливия нефт ва газининг бир қисмини америкаликларга беришга ваъда берган Халифа Хафтар ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатларидан сўнг рўй берди. Шуни таъкидлаш керакки, руслар учун бундай ваъда жуда катта муаммо бўлади, чунки Россия компаниялари Ливиядаги янги нефт ва газ конларини қидиришга тайёрланмоқдалар.
Мен Россия - собиқ Совет Иттифоқи эмаслигини тушунаман. Россиянинг турли халқаро ва минтақавий муаммолар ва низоларга нисбатан сиёсати унинг тамойилларига эмас, балки унинг манфаатларига хизмат қилади. Лекин шунга қарамай, Россия молиявий ва иқтисодий манфаатлар учун Саудия Арабистонини қандай қилиб қурол-аслаҳа, шу жумладан илғор С-400 тизимлари билан таъминлаши ва Яманга қарши адолатсиз уруш ҳақида жим туришини тушунмаяпман. Россия араб жамоатчилиги орасида унинг обрўсига таҳдид солувчи ахлоқсиз позиция эгаллаб турибди. Шуни тушуниш керакки, Ливия ва Сурияга нисбатан Россия сиёсатининг айрим жиҳатларини танқид қилиш, мен Россияни АҚШ каби душман ҳисоблашга даъват қилишимни англатмайди. Россия мулоқотга киришиши керак, чунки минтақада ўз манфаатларини англаш учун арабларнинг манфаатларини ҳисобга олиш лозим. Эслатиб ўтамиз, Ғарб сотқин араб режимлари ва агентлари билан ҳамкорликда юз минглаб ливияликларни ўлдирди, уч миллиондан ортиқ Ливия фуқароларини чет элга қочишга мажбур қилди ва гуллаб-яшнаган мамлакатни ночор мамлакатга айлантирди. Шундай қилиб, ким улар билан тил бириктирса, арабларнинг душманига айланади.
Al-Mayadeen (Ливан): Ливия нефти ва газини ўғирлаш учун ливияликларнинг қонини тўкилмоқда
Қаддафий режими бир вақтлар Ливия нефтини қазиб олиш, сотиш ва тарқатишни назорат қилувчи хорижий нефт компаниялари ва АҚШ авиабазаларини Ливиядан чиқариб ташлашга журъат этганди. Аммо кейин Қаддафий ўлдирилди ва Ливия халқи ўз ресурсларидан олган даромадларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлди. Мамлакатни эса ҳали ҳам «марионетка» урушидан азоб чекмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси