close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
16.03.2020 17:47

Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

15.03.2020 22:36

Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.

15.03.2020 15:42

Пайшанба куни Эрон Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) янги коронавирусга қарши курашда зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди, ҳукумат томонидан яна 75 киши ўлганлиги маълум қилинди, бу эса мамлакатда вирус тарқала бошлаган кундан шу пайтгача бўлган кундалик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

15.03.2020 15:36

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлик иккита ҳолати тасдиқланди, деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов 13 март куни шошилинч ташкил қилинган матбуот анжуманида. Бу ҳақида "Фергана" нашри хабар берди. "Бугун жиддий текширувлардан сўнг биз ижобий натижани олдик. Қозоғистон фуқаролари Германиядан келишган ва уларда коронавирус инфекцияси бўйича ижобий тестлар топилган», - деди Биртанов.

15.03.2020 15:16

ХХР ТИВда коронавирус келиб чиқишининг табиати сунъий эканлиги варианти кўриб чиқилмоқда ва унинг Ухан шаҳрига кириб келиши америка махсус кучларининг иши бўлиши мумкин деган вариантни истисно қилмаяпти. Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзян ўз Twitter-каналида амалда ушбу хавфли вирус учун жавобгарликни АҚШ армияси зиммасига юклаб қўя қолди.

15.03.2020 13:53

Дунё воқеалари шу ҳафта тез ривожланди, дейиш, ҳеч нарса демасликни англатади.Россияда конституциявий тўнтариш содир бўлди - Давлат Думаси Путиннинг президентлик муддатларини бекор қилиш ташаббуси билан унга 2024 йилдан бошлаб яна 12 йил ҳукмронлик қилиш имкониятини берди, Конституциявий суд бу масалани ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишини айтди, федерал субъектларнинг 2/3 қисми қонунчилик йиғинлари Путининг конституцион ўзгартиришларини атиги 2 кунда умуман маъқуллади.

15.03.2020 13:38

Исроил махсус кучлари фаластинлик маҳбусни атайлаб коронавирус таъсирига дуч қилдилар ва шундан кейин уни фаластинлик маҳбуслар сакланадиган машъум ва машҳур Ашкелона қмоқхонасига қайтардилар. Фаластин маҳбуслар ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, араб маҳбус бундан 5 кун олдин унга COVID-19 ташхиси қўйилган исроиллик шифокор кўригига олиб борилган.

15.03.2020 01:00

«Финэкспертиза» компанияси Россияда ишлаётган яқин ва узоқ хорижлик муҳожирлар ўтказадиган ўртача пул миқдори ҳақида маълумотларни эълон қилди. Жуда қизиқарли рақамлар олинди. Ўрта Осиёлик муҳожирлар Россиядан уйига жуда катта миқдорда пул ўтказади деган фикр кенг тарқалган бўлсада, Россиядан ўртача пул ўтказмалари қуйидагичани ташкил қилди: Ўзбекистонга — 418 доллар, Тожикистонга — 195 доллар, Украинага — 182 доллар, Қирғизистонга — 536 доллар.

15.03.2020 00:46

Коронавируснинг тарқалиши туфайли Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари сўнгги ҳафталарда мусулмонларнинг жамоавий ибодатига чекловлар қўйишди - улар жума хутбаларининг рухсат этилган вақтини қисқартирдилар, гиламларни уйдан масжидга олиб келишни мажбур қилдилар, учрашганда бир-бирларини ўпишни тақиқладилар ва яна кўп нарсалар.

14.03.2020 14:00

"Жаҳон биржаларидаги қулаш америка президентининг молиявий соҳада билимдонлигига бўлган ишончга путур етказди. У фитна назарияси билан жавоб қайтарди", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. "Дональд Трамп машъум коронавирус билан ҳаммаси тугади деб эълон қилганига икки ҳафта бўлди. Касаллик юқтирганлар сони нолга қараб кетяпти, вазият назорат остида, деб айтганди у.

14.03.2020 13:50

Коронавирус билан боғлиқ янгиликлар ОАВларнинг янгиликлар оқимида одатий ва кундалик янгиликлар бўлиб қолди. Ушбу касалликнинг у ёки бу мамлакатда таъсир қилгани, улардан кириш ёки уларга кириш тақиқланганлиги, турли мамлакатларнинг масжидларида жамоавий ва жума намозларининг бекор қилиниши, Умра ва Каъбани вақтинча тақиқлаш ва ҳоказо.

14.03.2020 13:19

Миср дин ишлари бўйича вазири «Мусулмон-биродарлар» ҳарбий хизматчилар, полициячилар, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида коронавирус тарқатишга уринаётгани ҳақида баёнот берганидан сўнг кулгу остида қолди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase