Бундан ташқари, эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун ҳам рухсат берилади.
Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланиши белгиланган.
Маълум қилинишича, ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857та корхона ўз фаолиятини тиклаган.
Стикерлар бекор қилинади ва барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
Ўзбекистонда карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги чоралар белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда Махсус комиссияга уч кун муддатда стикерларни бекор қилиб, барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат бериш бўйича топшириқ берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди