Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг KazStSat ва KazEOSat-1сунъий йўлдошларидан олинган фазовий мониторинг маълумотлари, шунингдек, Қозоғистоннинг стратегик шериги - "Airbus D&S" сунъий йўлдошидан олинган маълумот минтақадаги тошқин ҳолатини таҳлил қилиш учун асос бўлди.
Қисқа вақт ичида "Қазақстан Ғарыш Сапары" мутахассислари сув тошқини ҳудудида жойлашган барча уйлар ва иншоотларни, шунингдек қишлоқ хўжалик ерларини аниқладилар. Бу Давлат ер кадастри ахборот тизимида рақамлаштирилган кадастр маълумотлари мавжудлиги туфайли мумкин бўлди.
Олинган маълумотлар ҳокимиятга зарар кўрган фуқароларни - жойлардаги мулк эгаларини ҳам, ер эгаларини ҳам фаол аниқлашга имкон беради.
Олинган маълумотлар махсус яратилган геопорталга жойлаштирилган бўлиб, Туркистон вилояти ҳокимлиги ва вазиятни кейинги кузатиб бориш учун вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига берилган. Ундаги сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар фавқулодда вазиятнинг давом этаётган вақт давомида доимий равишда янгиланиб боради.
Вазирлик таъкидлашича, Ўзбекистонда «Сардоба» сув омборида тўғон ўпирилиши ва Туркистон вилоятининг Мактаарал туманида сув тошқини билан боғлиқ воқеа ҳақида хабар берилгандан сўнг, Ерни масофадан туриб зондлаш космик тизимининг воситалари вазиятни назорат қилишга тезкор равишда боғланган.
Сунъий йўлдошлар эксплуатациясини амалга оширувчи "Қазақстан Ғарыш Сапары" АЖ мутахассислари "KazEOSat-1" ва "KazEOSat-2" йўлдошлари орбиталаридан ўтишини аниқлаш учун ҳисоб-китоб қилишди.
"Ghalam" мутахассислари KazStSat илмий-технологик сунъий йўлдошини қизиқиш доираси бўйича ҳисоб-китоб қилдилар ва яқин саналарга филмларни суратга олиш бўйича иш режаларини туздилар. Шу билан бирга, "Қазақстан Ғарыш Сапары" компаниясининг ушбу ҳудудларни тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган глобал ҳамкор-операторлари – Airbus, Maxar, Planet ҳам сафарбар этилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 2017 йилда қурилган тўғоннинг ёрилиши бошланди. Фавқулодда вазиятнинг дастлабки сабаби кучли шамол ва жала деб айтилди. Яқинда эса тўғоннинг ёрилиши муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистонга нота юбориши маълум бўлди. Туркистон вилояти ҳокимиятининг маълумотларига кўра, расмий йўқотишлар миқдори 404 миллион тенгедан ошади.