close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистон Ўзбекистондан Сардоба сув омборининг тўғони бузилиши оқибатида кўрилган зарарни тўлашни сўрайди

Қозоғистон Ўзбекистондан Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиб, очилиб кетиши натижасида Қозоғистон томонига етказилган зарарни қоплашни сўрайди, деди Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Сергей Громов.

"Биз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги учун нота тайёрламоқдамиз, унда биз барча истакларимизни, тўғрироғи, талабларни кўрсатамиз, чунки бугун талаб қилишга ҳақимиз бор, биз жабрланган томонмиз", - деди Громов.
Унинг сўзларига кўра, расмий хат Қозоғистон томонининг тўғони бузилган Сардоба сув омбори қайта тикланмаслигини исташини ҳам англатади.
"Бизнинг истагимиз шундайки, бу сув омбори тикланмаслиги керак. Тикланган тақдирда ҳам кичик ҳажмда тиклаиши лозим. БМТ конвенциясига зид равишда, у трансчегаравий дарёда бизнинг розилигимизсиз қурилган", – экология вазирининг ўринбосари.
Громов сув омбори қурилиши Қозоғистон билан келишиб олинмагани, Қозоғистон буни бир неча марта Ўзбекистонга таъкидлагани, лекин «факат жуда кичик миқдорда маълумот олгани»ни маълум қилди.
1 май куни Ўзбекистон ғарбида Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисмини сув ювиб кетди. Тўғонга яқин бўлган бир неча қишлоқларни сув босди, воқеа жойидан 70 мингга яқин одам эвакуация қилинди, лойқа сув оқиндилари эса Қозоғистон чегарасига етиб борди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 30 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Минтақавий ҳокимият бу воқеада Ўзбекистонни айбламоқда: гўё қўшни мамлакат расмийлари воқеанинг ҳақиқий кўлами тўғрисида огоҳлантирмаганлар.
Қозоғистон тошқиндан келган зарарни 404 миллион тангага, яъни 1 миллион доллардан сал озроқ деб баҳолади.

Манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase