close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Помпео Туркияга "COVID-19" га қарши курашда ўз мамлакатига тиббий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди

"Туркиянинг ёрдами сайёрамизнинг барча бурчакларида "COVID-19"га қарши курашда жуда яхши иш олиб бораётган Америка компаниялари учун жуда муҳим", деди Помпео. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Туркияга янги коронавирус турига (COVID-19) қарши курашда тиббий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бу ҳақда Помпео ўзининг Твиттер саҳифасида ёзди. “Америка Қўшма Штатлари НАТО иттифоқчиси бўлган Туркиядан миннатдор. Дунёнинг ҳар бир бурчагида "COVID-19" га қарши курашда аъло даражада ишлаётган Америка компаниялари учун Туркиянинг ёрдами муҳимдир. Биз бу вазиятни биргаликда ҳал қиламиз" -деди Помпео.
Туркияга шунингдек, АҚШ Конгресс вакиллари Палатаси аъзолари ҳам миннатдорчилик билдирди.
Ушбу ёрдам учун Туркияга миннатдорчиликни АҚШ Вакиллар палатасининг баъзи аъзолари ҳам билдиришди.
Республикачи Алекс Муни Туркиянинг янги турдаги коронавирусга қарши курашда ёрдамни эзгу ният ва ҳамжиҳатлик ишораси деб атади.
Туркиянинг сахийлиги учун миннатдорчиликни Твиттер-да АҚШ-Туркия дўстлик уйи аъзоси Стив Шабо ва Флорида конгрессмени Алси Гастингс билдирди.
Жанубий Каролинадан Конгресс аъзоси Жо Уилсон АҚШ ва Туркия биргаликда икки мамлакат халқларини "COVID-19" дан ҳимоя қилишини ёзди.
У Туркия-АҚШ дўстлик гуруҳининг раҳбари в.б. сифатида Туркига қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдирди/

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase