Абу Муслим
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) унга нисбатан чиқарилган ҳукм шанба куни ижро этилган эронлик курашчи Нафид Афкари қатл этилгани ҳақида хабардан қайғуга тушди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Теҳронни спорт оламида эътибордан четда қолдиришни талаб қилмоқда, хабар қилади NEWS.ru.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Қуръони Каримдаги илмий ишораларга бағишланган 10-дунё ҳалқаро конференциясида Ал-Азҳар университетига қарашли, юқимли касалликлар институти директори, биолог ва профессор Мустафо Иброҳим Хасаннинг маърузаси тингланди. Унда қуйидаги оятда қилинган илмий ишоралар очиқланди:
Нейрофизиологлар аниқ бўлмаган қонуниятларни ғайришуурий равишда кўриш қобилияти бўлган одамлар диний бўлиб ва Худога ишониш эҳтимоли катта эканлигини аниқладилар. Уларнинг тадқиқот натижалари Nature Communications илмий журналида чоп этилди.
Яқинда Европанинг бир қатор мамлакатларида қайд этилган мусулмонларга қарши зўравонликнинг ортиши ва Исломга қарши кайфиятнинг кучайиши билан боғлиқ хавотирли тенденция исломофобиянинг янги тўлқини кўтарилганидан далолат беради, деб хабар бермоқда Анадолу ахборот агентлиги.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 сентябрда хабар қилишича, мамлакатда коронавирус инфекциси (Covid-19) юқтириб олиш ҳолати 100 минг кишилик чегарадан ўтди. Сешанба куни тонгги маълумотларга кўра, аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ бўлган энг йирик араб республикасида ушбу касаллик оқибатида 5541 та ўлим ҳолати қайд этилган, хабар қилади «Ал-Арабия» телеканали.
Канаданинг Квебек шаҳрида шов-шувли воқеа юз берди - судья 5 йил олдин ҳижоб туфайли суд залидан чиқариб юборилган мусулмон аёлдан узр сўради. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Рания эл-Аллул яроқсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси билан рулга ўтирган ўғлидан полиция олиб қўйган ва унга тегишли бўлган автомобилни қайтариш учун Квебек судига келганди.
Саудия Арабистони ҳукумати яқинда Ислом дунёсидаги энг машҳур Қуръон ҳофизларидан бири, шайх Абдуллоҳ Басфарни ҳибсга олди. Бу ҳақда Твиттердаги "Виждон маҳбуслари" инсон ҳуқуқлари аккаунти хабар берганди. Шайх август ойида ҳибсга олинган, аммо унинг қандай қилиб ёки қаерда ҳибсга олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Аракан штати аҳолиси ҳарбийлар томонидан зўравонликка учрашда давом этмоқда. Мянмадаги ҳарбийлар Аракан вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро аёлни зўрлаганини тан олди. Ҳарбий расмийлар аскарлар жиноятни тан олганини тасдиқлади ва жиноят иши очилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Myanmar Times газетаси.
АҚШ томонидан 2001 йил халқаро терроризмга қарши эълон қилинган уруш оқибатида бутун дунё бўйлаб 37 млн киши ўз уйни тарк этишга мажбур бўлди. Браун университети (Род-Айленд штати) томонидан эълон қилинган «Урушнинг нархи» номли маърузада шундай маълумотлар келтирилган.
Душанба куни Туркия суди 2017 йилда Истанбул тунгги клубида 39 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқаросини 40 карра умрбод қамоқ ва 1368 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Истанбулнинг 27-сонли жиноят суди Абдулқодир Машариповни Туркия Конституциясини бузганликда ва 39 кишини, жумладан, полиция ходимини қасддан ўлдирганликда айблади.
Исроил билан муносабатлар нормаллашаётган бир шароитларда БАА исроиллик ҳамкорлари билан Яманнинг босиб олинган Сокотра оролида разкедка базаси ташкил қилишни режалаштирган, хабар қилади Туркиянинг Daily Sabah газетаси.
Бугунги кунда юртимизда санъатни ривожлантириш ва уни юксак чўққиларга чиқариш мақсадида амалга оширилаётган ишларни бир сўз билан ифодалаш қийин. Биргина ёш ва иқтидорли қўшиқчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Ниҳол” мукофотининг жорий этилгани мамлакатимизда ёш санъаткорларга бўлган эътиборнинг юксак намунаси сифатида қарашимиз мумкин.