close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шушада 28 йил деганда жума намози ўқилди

Озарбайжон ҳарбийлари Юхари Гавҳар масжидида жума намозини ўқидилар. Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақаси дурдонаси бўлган, 28 йилдан сўнг арманлар босқинидан озод қилинган Шушада биринчи жума намози ўқилди. Юхари Гавҳар тарихий масжидида азон янгради. Шундан кейин озарбайжонлик ҳарбийлар жума намозини ўқишди.

2020 йилнинг 8 ноябрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тарихий янгиликни эълон қилди – Қорабоғ дурдонаси Арманистон қуролли кучларидан тозаланди.
28 йилдан сўнг арманлар босқинидан озод қилинган Шуша ҳар бир озарбайжон учун шунчаки бир шаҳар эмас. Шуша – Озарбайжоннинг тарихи ва маданияти рамзи, Ханкенди йўлидаги муҳим стратегик пункт, республиканинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги энг йирик шаҳар.
Шуша 1752 йил Қорабоғ ҳукмдори Панахали-хон томонидан асос солинган. Шаҳар 1992 йил 8 май куни Арменистон томонидан босиб олинган эди.


Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase