close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Ғазо секторида ХАМАС объектларига яна зарба берди

Бу зарба Фаластин ярим анклавидан Исроилга томон икки ракета учирилишига жавобан берилди. Исроил самолётлари ва зирҳли бўлинмалари блокланган Ғазо секторида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати объектларига бир қатор зарбалар берди. Бу ҳақида Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) хабар берди.

Зарбалар Фаластин ярим анклавидан Исроил томон иккита ракета учирилишига жавобан берилди.
Хабар қилинишича, Ғазо ва Рафаҳ шаҳарларида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати объектларига зарба берилган.
Қурбонлар ва яраланганлар бўлмади.
Бир кун аввал Исроил армияси Ғазодан Исроил томон икки ракета учирилгани ҳақида хабар берган эди. Ракеталар «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳавода йўқ қилинди.

Ғазо сектордаги вазият

Ғазо сектори де-юре қисман тан олинган Фаластин давлатининг иккита таркибий қисмидан бири ҳисобланади (Иордан дарёсининг ғарбий соҳили билан биргаликда).
1948-1967 йилларда Ғазо сектори Миср назорати остида бўлган. Олти кунлик урушдан кейин анклав 1967-2005 йилларда Исроил томонидан назорат қилинган.
2007 йилнинг июлида Ғазо секторида ҳокимияти тепасига ХАМАС ҳаракати келди.
Исроил 2006 йилдан бошлаб Ғазо секторини қамал қилиб келади. Қамалга Миср ҳам қўшилган.
Ғазо секторининг 2 млн кишидан иборат аҳолсининг учдан икки қисмидан ортиғи ҳозирги Исроил ҳудудида тарихий ерларини тарк этган қочқинлар ҳисобланади.
Бугунги кунда Ғазо сектори осмон остидаги энг катта қамоқ ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase