Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудида соат 23:00 дан 06:00 гача аҳолининг ҳаракатланиши тақиқланади. Фақат маҳаллий ижро этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шошилинч ва тез шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда бошқа бир неча тоифадаги ходимлар учун истисно амал қилади.
65 ёшдан ошган шахсларга уларнинг яшаш жойини мутлақо зарур бўлмаса қолдириш тавсия этилмайди. Савдо марказлари ва бозорлар шанба ва якшанба кунлари ёпилади, жамоат транспорти дам олиш кунлари ишламайди ва овқатланиш корхоналари фақат етказиб бериш учун ишлайди. Барча оммавий спорт ва кўнгилочар тадбирлар, тўй ва оммавий хотирлаш маросимлари тақиқланган.
Вилоят бош санитария врачининг изоҳ беришича, дам олиш кунлари вилоят маркази – Уральск шаҳрига қишлоқ аҳолиси йўл олади (турли тадбирларга, меҳмонга, дўконларга, бозорларга ва ҳ.к.). Шу сабабли шаҳар ва туманларга кириш йўлида дам олиш кнлари санитария постлари ўрнатишга қарор қилинди.
Карантин чоралари вилоятда 10 дан 23 ноябргача амал қилади, юзага келадиган эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, яна узайтирилиши ёки юмшатилиши мумкин.
Қозоғистон ғарбида икки хафталик локдаун жорий қилинди
10 ноябрдан бошлаб Ғарбий Қозоғистон вилоятида икки хафталик локдаун жорий қилинди – минтақа эпидемиологик вазият кун сайин ёмонлашиб бораётган вилоятлар қаторидан ўрин олди, деб хабар беради «Фергана».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди