"Алдамчи ташқи сиёсат зафарли юпқа пардаси - муваффақиятли воситачилик ва минтақага тинчликпарвар кучларни киритиш ортида аччиқ ҳақиқат кўзга ташланмоқда. Гап шундаки, Москванинг Кавказдаги таъсири кескин пасайди, муваффақиятли ва ҳамманинг жиғига тегаверадиган Туркиянинг нуфузи эса, аксинча, ўта ошди", - дейилади нашрда.
Муаллифнинг фикрига кўра, Бокунинг «охирги уч аср давомида бу ерда асосий ўйинчилар» бўлган Россия, Туркия ва Эрон ўртасида мувозанат сиёсатини давом эттиришга ҳожат йўқ."Асосий миллий вазифа – 1994 йилда йўқотилган ҳудудларни қайтариб олиш ҳал қилинди, Туркия билан тўғридан-тўғри алоқа таъминланди ва энди руслар билан умуман бошқача оҳангда гаплашиш мумкин", - дейди Макиенко.
Экспертнинг қайд этишича, Марказий Осиёдаги туркийзабон республикаларда ҳам таъсир мувозанати Анқара фойдасига кескин ўзгаради. "Русларнинг мижози ва иттифоқчиси мағлуб бўлди. Туркия иттифоқчиси ишонарли ғалаба қозонди", - дейилади мақолада. Унинг фикрига кўра, бу қайси лойиҳа – собиқ советлар интеграцияси ёки туркий тикланиш ҳақида истиқболли эканлиги ҳақида ўйлаш учун сабаб бўла олади.
Мақола муаллифи шунга эътибор қаратадики, Туркиянинг «Байрактар» учувчисиз учиш аппаратлари Сурия ва Ливиядан сўнг Қорабоғда ҳам муваффақиятли натижага эришди.
Қорабоғда Туркия ютди, Арманистон ва Россия эса ютқазди - ОАВ
Россиянинг "Ведомости" нашри иккинчи Қорабоғ уруши натижаларига изоҳ берди. Иккинчи Қорабоғ урушининг геосиёсий оқибатлари нафақат Арманистон, балки Россия учун ҳам ҳалокатлидир. Бу ҳақида Россиянинг "Ведомости" нашри томонидан чоп этилган Стратегия ва технологияларни таҳлил қилиш маркази директори муовини Константин Макиенконинг мақоласида айтилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси