Янги ҳолатлар 85 та минтақанинг барчасида қайд этилди. Энг кўп ҳолат Москвада (6271 киши, бир кун олдинги кўрсаткичдан 156 та кам), Санкт-Петербург (1944), Подмосковье (812), Нижегород (412), Карелия (358), Архангельск (343) ва Свердловск (333) вилоятлари, Красноярск ўлкаси (328), Ростов (315) ва Воронеж (308) вилоятида, энг кам ҳолат – Ненецк автоном округи (саккиз киши) ва Чукоткада (икки киши) қайд этилди.
Икки кундан бери янги ҳолатлар сони 22 мингдан ошмоқда – бир кун олдин уларнинг сони 22 702 кишини ташкил қилганди (шу вақтга қадар максимал кўрсаткич). Бир суткалик ўсиш суръати 1,2% даражада қолмоқда. Эпидемия бошланганидан бери касалланганлар умумий сони 1 925 825 кишига етди.
Шу давр мобайнида 33186 киши вафот этди, 1439985 киши тузалди.
ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда касалланганлар сони 53 млн кишини ташкил қилади, шудан 1,3 млн киши вафот этди. Энг кўп касаллик АҚШда қайд этилган - 10,4 млн киши, кейинги ўринларни Ҳиндистон ва Бразилия эгаллаган. Биринчи ўнталикка шунингдек, Россия, Франция, Испания, Буюк Британия, Аргентина, Колумбия ва Италия ҳам киради.
Россияда яна 22572 та коронавирус ҳолати аниқланди
Ўтган сутка давомида Россияда 22572 та COVID-19 ҳолати аниқланди, хабар килишда инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб вакиллари журналистларга. Касаллика чалинганларнинг чорак қисмида (5854 киши) касаллик аломатларсиз кечмокда. Ўтган суткада 352 киши вафот этди, 14456 кишига касалхонадан жавоб берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди