Абу Муслим
Эронда янги турдаги коронавирус инфекциясидан (COVID-19) бир суткада ўлганлар сони 110 кишини ташкил қилди. Мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари умумий сони 22154 кишига етди. Бу ҳақида давлат телеканали эфирида Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари маълум қилди.
Туркиянинг барча вилоятларида ниқоб кийиш мажбурий бўлиб қолган, қоидабузарлар коронавирус тарқалиши контекстида жамоат жойларида ниқоб режимига риоя қилмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилади, деб хабар бермоқда Gundem Кibris газетаси.
Душанба куни Саудия Арабистони суди журналист Жамол Хашукджи қотиллари учун чиқарилган бешта ўлим жазосини бекор қилди ва айбланувчиларнинг саккизтасини 7 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Қироллик оммавий ахборот воситалари.
Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг оиласига ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида ишлайдиган Британия гуруҳи Мурсийнинг кенжа ўғли бир йил олдин "ўлдирадиган модда" билан ўлдирилгани ҳақида ишончли маълумот олганини айтди. Бу ҳақида Middle East Eye нашри хабар бермоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қирол Абдуллоҳ II нинг таклифи билан Иорданига сўнгги ташрифи давомида, тарихий маълумотларга кўра, ёшлик пайтларида пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) амакиси Абу Толиб билан дам олган дарахт ёнида бўлди. Дарахтнинг ёши тахминан 1500 йил бўлсада, лекин шунга қарамай, жуда ажойиб сақланиб қолган.
Лондонда мустақил трибунал Хитой ҳукумати томонидан уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини тергов қилади ва уйғурлар билан рўй бераётган воқеалар халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра геноцид ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги ҳақида қарор чиқаради,деб хабар беради IslamNews.
Ушбу мамлакатда фаолият олиб бораётган 7 та сиёсий партиядан 6 таси ўз номзодларини илгари сурди. Тожикистонда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент лавозимига номзодлар якуний рўйхати маълум бўлди.
Саудия Арабистонида нуфузли ислом олими, профессор ва жаҳонга машҳур қори шайх Абдуллоҳ ибн Али Басфар ҳибсга олинди. Олим кўп йиллар давомида Жаҳон ислом лигаси Қуръон ҳофизлари тайёрлаш бўйича Халқаро ташкилотни бошқариб келган.
Жамоатчилик «Шарли Эбдо» журнали сураткашларининг ўлдирилишидан ҳаяжонга келди. Ҳа, айнан сураткашлари, чунки мен каби журналистикага алоқаси бор одам, уларни ҳамкасбим дейишга тилим бормайди. Уларда одоб ва ахлоқнинг ҳиди ҳам йўқ эди.
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари. Карикатуралар ҳақидаги ноҳуш ҳодисага маданий йўл билан жавоб берганигиздан ва сайтингизда Оламларга “РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” рукнини очганигиздан жуда ҳам миннатдормиз. Бу рукн пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломни янада яқинроқ танишимизга хизмат қилади деб умид қиламан.
Йигирма йил олдин, Саддам Ҳусайн даврида, ироқлик рассом Лайло Аттор ўша вақтдаги АҚШ президенти Жорж Бушга карикатура чизган эди. Расм муҳим халқаро анжуманлар ўтказиладиган ҳамда бутун дунёдан келган юқори мансабли сиёсий ва жамоат арбоблари тўхталадиган Бағдоддаги "Рошид" меҳмонхонаси остонасига жойлаштирилган эди.
Kan 11 News нашрида исроиллик юқори мансабдаг амалдорга таянган ҳолда чоршанба куни эълон қилинган хабарга кўра, Бахрайн Исроил билан муносабатлар «тез орада» нормаллашуви ҳақида эълон қилиш ниятида.