close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғарбда ислом уламоси ибн Таймияга қизиқиш ортяпти

Британиянинг Oneworld Academic нашри «Мусулмон дунёсини шакллантирган одамлар» туркуми доирасида «Ибн Таймийя» номи остида китоб босиб чиқарди. Ўрта асрларда Дамашқда яшаб ўтган ислом олими ҳақидаги китоб муаллифи Ноттингем университетида ислом фанлари доценти Джон Хувер ҳисобланади.

Хувер ислом интеллектуал мероси тарихи, ўрта асрлар ислом илоҳиёти ва фалсафасига, мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги муносабатларга ва ибн Таймиянинг асарларининг мутахассиси ҳисобланади, деб маълум қилади IslamNews.
Хувер шунингдек, «Ибн Таймиянинг абадий оптимиз теодицеяси» номли китоб ҳамда мусулмонлар орасида турли хил фикрларга эга бўлган машҳур уламонинг мероси ҳақида қатор илмий мақолалар ёзган.
«Ниҳоят, энг нуфузли ислом мутафаккирларидан бўлган ибн Таймийя ғарб тилида танқидий кўриб чиқилган. Энг яхшиси – Хувернинг китоби муфассал таҳлил ва тақдимот ўртасида мувозанатни ушлайди», – қайд қилади Йель университети ислом фанлари профессори Фрэнк Гриффель.
«Хувер ибн Таймиянинг доим ҳам уни замонавий издошлари ва танқидчилари тасаввур қилгандан бўлмаганини кўрсатиб берди», – дейди Лондондаги қиролича Мария университети ислом тарихи профессори Лондоне Йоссеф Рапопорт.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase