close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.12.2020 05:59

АҚШ Президенти Доналд Трамп Конгресснинг коронавирусга қарши курашга ва унинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган 900 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини имзолади. Трамп ўтган ҳафта ҳужжатнинг айрим бандларини “пулни исроф қилиш” деб атаб, унга вето қўймоқчи эди.

27.12.2020 08:21

«Қандай килиб микроскопик вирус дунёнинг энг қудратли давлатини тиз чўктирди?» — деб савол беради муаллиф. Ахир Трамп фақат қисман айбдор бўлиб чиқяпти. Ҳа, дастлаб у қатор хатоларга йўл қўйди, лекин муаммонинг илдизи бошқада. Ким айбдор ва нима қилиш керак? Бу саволлар ҳозир америкаликларни бошқа ҳар нарсадан кўпроқ ташвишга солади, чунки, журналист фикрига кўра, ҳали бундан ҳам оғир замонлар келади.

27.12.2020 00:53

Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.

26.12.2020 22:31

Қўшма Штатлар Эрон Ислом Республикаси хориждан коронавирус вакциналарини сотиб олиши учун унинг активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақида Эрон Марказий банки бошқарувчи Абдулнасер Ҳеммати маълум қилди.

23.12.2020 20:47

Миср ҳукуматининг фатволар бўйича бошқармаси Дор-ул-Ифта коронавирусдан вакцина мақоми бўйича баёнот берди. Ташкилот бош котиби Халид Имраннинг таъкидлашича, ушбу препарат ҳаттоки унинг таркибида жониворлардан олинган моддалар бўлса ҳам, мусулмонлар фойдаланиши учун рухсат этилади.

23.12.2020 20:40

Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида ўтаётган йилнинг натижаларини жамлаб, коронавирусга қарши эмлашга қарамай, пандемия келгуси ойларда янада кучайишидан хавотир билдирди. "Афсуски, биз ҳали қийинчиликлардан қутила олмадик", - деди у.

22.12.2020 19:53

Буюк Британиянинг жанубий-шарқий қисмида ўта юқумли мутацияланган вирус тури аниқланди. Буюк Британияда аниқланган ва маълум бўлган вирусга нисбатан 70% тезроқ тарқаладиган янги турдаги коронавирус (COVID-19) янги штамми бутун дунёда ваҳима уйғотди.

22.12.2020 19:22

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 33364 тага ўсди ва 251 киши вафот этди. Бир кун олдин мамлакат пандемия бошланганидан буён янги антирекорд қайд этганди: 35928 кишига шу ташхис қўйилиб, 326 киши вафот этган.

21.12.2020 03:16

Биргина ўтган кун давомида Россияда коронавирусдан 510 нафардан зиёд киши вафот этди. Россияда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланиш кунлик ҳолатлари сони кўпайди. Россияда бир суткада янги турдаги коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 28948 кишига ўсди ва 2848377 кишига етди, бу ҳақида COVID-19га қарши курашиш бўйича тезкор штаб якшанба куни хабар қилди.

20.12.2020 16:58

ЖССТ Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штамми ҳақида хабарга изоҳ берди. Ташкилот Лондон билан яқин алоқада эканини таъкидлади. Британия мутахассислари ЖССТ билан таҳлил ва жорий тадқиқот натижаларини бўлишмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase