close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
10.02.2021 18:45

Росстат 8 феврал куни Россияда 2020 йил учун ўлим кўрсаткичлари ҳақида маълумотни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатда апрелдан то 31 декабргача ортиқча ўлим кўрсаткичлари сони 358 минг кишини ташкил қилган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова 2020 йил ортиқча ўлим кўрсаткичлари 81%га коронавирус билан боғлиқлигини тан олиб, қолган 19% нима билан боғлиқлигига изоҳ бермаган эди.

10.02.2021 10:57

Белгия соғлиқни сақлаш вазири Мэгги де Блок COVID-19 тарқалишига қарши кураш йўлида уч ва ундан ортиқ кишининг ёпиқ биноларда жинсий алоқа қилишини тақиқлаб қўйди. «Белгия – бутун дунёнинг бўлмаса ҳам, Европанинг пиво ва секс пойтахти. Биз, миллат сифатида, бу вазиятни тартибга солишимиз керак, – деди де Блок парламентда.

07.02.2021 10:46

Ҳажга бориб Исломнинг бешинчи рукнини бажармоқчи бўлган мусулмонлар ўзларини COVID-19 га қарши эмланишга мажбур бўладилар. Чеченистон муфтийси Салоҳ Межиевнинг айтишича, ҳаж зиёрати арафасида эмланганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш шарти бўлади, дея хабар бермоқда «Грозний-информ».

05.02.2021 09:06

Саудия Арабистони ҳукумати кироллик ҳудудига коронавирус билан, айниқса, унинг янги ва хавфлироқ мутациялари билан боғлиқ ҳолат жиддий бўлган қатор мамлакатлардан киришни тақиқлаб қўйди.

05.02.2021 08:21

Буюк Британияда масжидларидан бири коронавирус пандемияси оқибатида ўз жамоасининг ярмидан маҳрум бўлди. Ланкаширдаги Нельсон шаҳри Гаусия масжиди имоми қори Халид Маҳмуд қандай қилиб хавфли вирус масжид раҳбарияти ходимларининг умрига зомин бўлгани ҳақида гапириб берди.

26.01.2021 18:40

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республикада коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонилгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Sputnik Таджикистан». Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда COVID-19 га чалинганлар умуман йўқ, касаллик қўзғатувчи эса, «батамом йўқ қилинган». Бунда давлат раҳбари ҳукуматнинг санитария борасидаги кўрсатмаларига, жумладан, масжидларга ташриф буюришда ҳам риоя қилишга кўрсатма берди.

23.01.2021 21:32

Шу ҳафта бошида COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор штаб берган маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар ҳафта ингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланмоқда. Шу пайтгача 2,5 ой давомида Қозоғистонда ўртача ҳафтасига 700 киши бу касалликка чалинарди, айрим ҳоллардагина 800-900 киши қайд этилган.

17.01.2021 21:53

Ҳинд зиёратчилари мунтазам равишда миллионлаб одамларни жалб қиладиган диний фестивал - Кумбха Мела (кўзалар ярамаркаси)  бошланиши арафасида, COVID-19 пандемиясига эътибор бермасдан, Ҳиндистон шимолида Ганг дарёси бўйида тўпланмоқчи.

07.01.2021 15:29

Еврокомиссия маъқуллаган ҳолатда вакцина Европа мамлакатларида кенг қўлланилади. Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги (EMA) американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 янги турдаги коронавирусга қарши вакцинани маъқуллашни тавсия қилди. Бу ҳақида инсон учун дори-дармон воситалари ЕМА қўмитаси (CHMP) маълум қилди.

02.01.2021 12:46

"(...) Россияда COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари тахмин қилинганидан кўра уч баравардан ортиқ рўйхатдан ўтказилгани ҳақида демографик маълумотлар чоп этилиши хавотир уйғотмоқда. Росстат келтирган ракамлар Россиянинг ўлим ҳолатлари бўйича дунёд АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринга жойлаштиради", - деб ёзади Ouest-France Москвадаги мухбири Пол Гого.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase