Pfizer-BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 дан вакцина ҳақида фатво шайх Юсуф Шаббир, Блекберндан муфтий Шаббир Аҳмад, Беридан муфтий Муҳаммад Тоҳир ва мавлоно Каллингал Рияд томонидан чиқарилди. Айтиб ўтилган олимларнинг барчаси келиб чиқиши Ҳиндистонлик бўлиб, ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қилади.
«Биз Pfizer компанияси билан боғландик ва вакцина таркибий қисмлари рўйхатини сўрадик, улар бу рўйхатни бизга тақдим этишди. Дастлаб холестерин хавотир уйғотганди, чунки у жониворлар ёғидан олиниши мумкин», – дейилади фатвода, деб иқтибос келтиради IslamNews сайти 5Pillars.uk га таяниб.
Бироқ, аниқлаштиради муфтийлар, улар олган маълумотлар хавотирларни йўққа чиқарди – COVID-19 дан mRNA BNT162b2 вакцина жорий таркибидаги барча ёғ моддалари ўсимликлардан олинган ва синтетик келиб чиқишга эга, вакцина таркибида ҳайвонлардан олинган таркибий қисмлар йўқ.
Шундай қилиб, уламолар ушбу вакцина мусулмонлар томонидан қўлланиши учун рухсат этилади, деган хулосага келдилар.
Британиялик уламолар Pfizer компаниясининг коронавирусдан вакцинаси ҳақида фатво чиқардилар
Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси