"Биз вируснинг ушбу турига хос хусусиятлари ва ҳар қандай оқибатлари ҳақида кўпроқ билиб, биз аъзо давлатлар ва жамоатчиликни хабардор қиламиз", — хабар беради ЖССТ Twitter орқали.
Аввалроқ Буюк Британияда мамлакатда аниқланган коронавируснинг янги тури одатдагидан 70 фоизга юқумли бўлиши мумкинлиги ва аҳолининг бундан ҳам эҳтиёт бўлишини талаб қилиши тасдиқланди. Шу билан бирга, унинг ўлим ҳолатлари ёки касалхонага ётқизиш жиҳатидан хавфи юқорироқ эканлигидан ҳеч нарса далолат бермаслиги қайд этилди.
Шанба куни Бош вазир Борис Джонсон Англия пойтахти ва жануби-шарқидаги минтақаларда янги чекловлар жорий этилишини эълон қилди, унинг сўзларига кўра, бу моҳиятанн локдаунни англатади. Англия ортидан Шотландия ва Уэльлс ҳукумати ҳам қаттиқроқ чора-тадбирлар эълон қилди.
Ҳаммаси бўлиб пандемия бошланганидан бери Британиядаги коронавирус 2004219 кишида тасдиқланган, 67075 киши вафот этган.
ЖССТ Буюк Британияда янги коронавирус штамми ҳақида маълумотларни ўрганяпти
ЖССТ Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штамми ҳақида хабарга изоҳ берди. Ташкилот Лондон билан яқин алоқада эканини таъкидлади. Британия мутахассислари ЖССТ билан таҳлил ва жорий тадқиқот натижаларини бўлишмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди