Смартфонни ёстиқ остида ушлайдиганлар энг ёмон ухларкан. Иккинчи ўринда телефонини каравот ёнидаги тумбочкада сақлайдиганлар туради. Смартфонни ётокхонадан ташқарида ёки каравотидан имкон қадар узоқ сақлайдиганлар энг яхши ухларкан.
«Туш тиббиёти» журналида чоп этиладиган маърузада таъкидланишича, смартфондан фаол фойдаланувчилар тўйиб ухламаслик ва натижада кофеинни керагидан ортиқ истеъмол қилишга қарамлик доирасига тушиб қолади. Шуниси қизиқки, нафақат мобил телефонлар, балки уйқу мониторинги учун қурилмалар ҳам зарар келтиради, дейди олимлар.
Сўровда иштирок этганларнинг 47,5%и, тадқиқот давомида маълум бўлишича, смартфондан фаол фойдаланувчилар саналар экан. Бунда уларнинг 81%и уйқу сифатининг пастлигидан шикоят қилган. Аввалроқ ўтказилган тадқиқотлар БАА аҳолисининг 2/3 қисми тўйиб ухламаслигини кўрсатган.
БАА олимлари смартфон билан ухлаш одатидан воз кечишга чақирмоқдалар
Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонада смартфон бўлиши ва одамларнинг уйқу сифати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини аниқладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу-Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши иштирок этди: сўров натижалари шуни кўрсатадики, одамлар смартфондан қанчалик фаол фойдаланса, уларда уйқу билан боғлиқ шунчалик кўп муаммо бўларкан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси