Оқ халатларнинг 16%ида кўпчилик антибиотикларга чидамли бўлган олтин тусли метициллинрезистент стафилококк (MRSA) топилган. 42% гача халатлар масалан, легионелла ва энтеробактерия каби грамманфий бактериялар штамми билан заҳарланган", - дейилади мақолади.
"Иммунитети заифлашган беморларда ушбу касаллик қўзғатувчилари соғлиқ билан жиддий муаммолар сабабчиси бўлиши мумкин, - деб ёзади нашр, - бундан ташқари, тери ва қон айланиш тизими инфекцияларига, сепсис ёки ўпка яллиғланишига олиб келиши мумкин".
"Тадқиқот шуни кўрсатадики, стетоскоплар, телефонлар ва планшетлар ҳам соғлиқ учун хавли бактериялар билан заҳарланган бўлар экан".
"Ортопед-жарроҳлар иштирокидаги тадқиқот аниқладики, галстукларда топилган бактериялар 45% га беморлар жароҳатларидаги бактериялар билан мос келаркан. Бактериялар тадқиқот давомида ҳамшираларнинг махсус кийимларидан ҳам топилди", - дейилади мақолади.
Нашрнинг ёзишича, ушбу муаммонинг ечими микроорганизмлар ўсишига тўсқинлик қиладиган ёки уларни йўқ қиладиган антибактериал матолар бўлиши мумкин. Бактерияларга қарши курашда мунтазам ювиш ҳам ёрдам бериши мумкин – тўғри, фақат маълум даражада, чунки тадқиқотларга кўра, халатлар бир неча соат кийилган заҳоти бактерия юқтириб олади. Бунинг устига, америкалик айрим тадқиқотчилар "шифокорларнинг 58%и халатини бир ойда бир марта ювади, агар бундан ҳам кам бўлмаса" деган маълумот келтиради.
"2018 йил чоп этилган тадқиқотда касаллик қўзғатувчилар юқтиришда узун ва калта енгли халатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган. (...) Тадқиқотчилар касаллик қўзғатувчилар калта енгли халатларда камроқ юқтирилишини исботлаб бердилар".
Шу муносабат билан Америка эпидемиология жамияти шифокорларга билагидан пастга тушиб турадиган кийим кийиш ва тақинчоқлар тақишни тавсия қилмайди. Калта енгли халатлар Нидерландия ва Буюк Британияда меъёр ҳисобланади, - хабар беради Kurier.
Манба: Kurier
Абу Муслим таржимаси