close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар кальцийли биоқўшимчалар истеъмолини саратон билан боғладилар

"Янги тадқиқот натижаларига кўра, кальцийли озиқ-овқат қўшимчалари истеъмол қилиш саратондан ўлиш рискини икки баравар ошириши мумкин экан. Катта ёшдаги 27 минг кишининг тиббий маълумотлари таҳлили кейинги йилларда саратоннинг ривожланиши ва юқори дозадаги кальций ўртасида боғлиқликни аниқлади, – хабар қилади The Telegraph.

– Бироқ таркибида кальций бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ортиқча истеъмоли ва касаллик ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмади. Шу аснода озиқ-овқат таркибидаги бошқа моддалар – лекин қўшимчалар эмас – одатда исталган сабабга кўра ўлим, жумладан, саратондан ўлиш риски паст бўлиши билан боғлиқ бўлган".
"Тадқиқот маълумотларини Annals of Internal Medicine журналида чоп этган олимларнинг хабар қилишича, саратонга чалинганлар кунига 1000 миллиграммдан ошиқ дозада кальций қабул қилсалар, ўзларини кўпроқ хавф остига қўйган бўладилар. Уларнинг аниқлашича, 12 йиллик кузатув натижаларига кўра, кальций истеъмол қилмаган одамлар орасидаги 12 ҳолат билан таққослаганда ҳар 1000 киши-йилга саратон билан боғлиқ ҳолатларда 24 та ўлим қайд этилган", - дейилади нашрда.
Бирлашган Қиролликда 5 миллионга яқин киши кечроқ ёшда остеопорознинг олдини олиш мақсадида витамина D в кальций қўшимчалари қабул қилади, деб кўрсатади The Telegraph.
"Озиқа моддаси ва унинг манбаси соғлиқ учун қандай роль ўйнашини тушуниш муҳим, айниқса, бу натижа фойда бермайдиган бўлса. Бизнинг натижалар қўшимчалардан фойдаланиш озиқа моддалари умумий истеъмолини оширишга хизмат қилсада, озиқ-овқат маҳсулотларидан олинадиган озиқа моддалари фойдали, лекин қўшимчалар худди шундай самара бермайди деган ғояни тасдиқлайди, - деди Тафтс университети етакчи олими, доктор Фэн Фэн Чжан. - Бу тадқиқот шунингдек, ўлим кўрсаткичлари натижаларини баҳолашда озиқа моддалари манбасини аниқлаш муҳимлигини ҳам тасдиқлайди".
"Олимлар бир қатор озиқа моддалари истеъмоли ва барча сабаблар, жумладан, юрак-қон-томир касалликлари ва саратон туфайли ўлим кўрсаткичларини таққосладилар. Бу таққослаш шуни кўрсатадики, А ва К витаминлари, шунингдек, рух ва магнийни меъёрида истеъмол қилиш ўлим рискини пасайтиради. Бироқ бу кашфиёт фақат озиқ-овқат маҳсулотларидаги озиқа моддаларига тааллуқли, қўшимчаларга эмас. Қўшимча кўринишидаги кальций истеъмоли юқори бўлиши саратондан ўлиш риски юқорилиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, таркибида витамин D бўлган қўшимчаларни бу витаминга эҳтиёжи бўлмаган одамлар томонидан кераксиз истеъмол қилиш исталган сабабга кўра ўлим рискини ошириши мумкин эканлиги исботланган", - дейилади хабарда.

Манба: The Telegraph
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase