Риёкор шайх узини яхши ва чиройли кўрсатишга уринади. У олтин қопланган мис кабидир: усти ялтироқ—ичи қалтироқ. Унинг кўриниши дарвешга ўхшайди; аммо ичн шундайин булғанч. У гўё ҳамма нарсадан қул силтагандек, аслида барчаси алдамчилик; кароматлари тамомила найрангбозлик. Дабдабали салласи салобат юки, бошидаги ҳар туки бузуқ хаёл аломати. Эгнидаги қуроқ тўн товламачилигидан нишона. «Ридо» номли кийими — айбпуши, пардаси; унинг ҳар бир ипи риё чархи билан йиғирилган толадир, мисвоки* тама тишини ўткирлайдиган эговдир, Соқолтароғининг ғилофи кишиларни масхаралаш асбобига жой. Унинг тасбиҳ ўгириши — кўзбўямачилик; намозни чузиб ўқишдан мақсади — элга ўзини кўрсатиш. Кулоҳ номли чўққи тўпписи— салласи учун пардоз; бу айёрнииг узун салласининг печи эса тулки думидан нишонадир. Беҳуда ҳайқириғи—худди бемаҳал қичқирган хўроздек совуқ.
Ғофиллик билан уқийдиган дуолари мастлар базмидаги қий-чув, қаралла-тараллага ўхшайди. Барча гап-сўзлари ҳийла-найранг; жамики ҳаракатлари ғараз аралаш; тушларининг барчаси уйдирма; уйғоқликда деганларининг ҳаммаси ёлғон. Зикр тушишлари усулдан ташқари; шавқу завқ жазаваси таърифдан нари. Шайхлар устки кўринишда шунчалик дабдаба-ю дахма-закор; ички маънавиётлари эса бутунлай бўшлик.
Бу ифлос шахснинг бунчалик зеб беришдан мақсади ўзини пок кишилардек қилиб кўрсатишдир.
Ҳайҳот — аттанг! Уят, юз минг уят!
Афсусланадиган жойи шундаки, бу ярамасларга ихлос қўйган муридлари ҳам бор; улар бунинг хизматида мухлису беқарор. Шайх бу дўконини тадбир билан юри-тади; алдов билан йиғин йиғади. Бунинг ишларидан шайтон ҳайратда; ҳатто лаънати девлар ҳам нафратда.
Шеър:
Фақирлик иоми билан бунча макру найрангу риёкорлик
Шоҳи бўйра устидаги гадога ўхшайди.
Буниси ўзини дарвеш, униси ўзини шоҳ деса,
Ажабланадиган ери йўқ, хар иккаласида ҳам ақл ва ҳаё йўқ.
Риёкор шайхлар тўғрисида
Риёкор шайх узини яхши ва чиройли кўрсатишга уринади. У олтин қопланган мис кабидир: усти ялтироқ—ичи қалтироқ. Унинг кўриниши дарвешга ўхшайди; аммо ичи шундайин булғанч.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фирқа, оқим, тариқатлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива