- Хитойда уйғурларга, мусулмонларга босим муаммоси борми?
Мен вазиятни тўлиқ билмайман. Уйғурлар яшайдиган шаҳарларда ишлаган одамлардан бевосита билиб олган маълумотларимга қараганда, у ерда, афсуски, муаммо бошқа нарсада. Бизда бир пайтлар Кавказда бандитлар гуруҳлари бўларди. У ерда ҳам худди шундай вазият, Хитойга қарши ташқи кучлар томонидан қўллаб-қувватланяпти. У ерда яшаган одамлар аслида вазият айнан шундай эканлигини айтмоқда. Яъни у ерда четдан молиялаштириладиган муайян радикал гуруҳлар бўлган, Хитой эса бунга қарши курашга ҳаракат қилинмоқда.
- Бироқ ОАВ Шинжондаги «меҳнат лагерлари» ёки «кайта тарбиялаш лагерлари» ҳақида ёзмоқда …
- Ҳа. Мен, тўғрисини айтганда, бундай маълумотларга ишониш тарафдори эмасман. Буларнинг барчаси – Американинг Хитойга қарши сиёсати мурватларидандир".
Бу изоҳга ҳожат йўқ, деган ҳолатдир. Эътибор қаратиш лозим бўлган ягона муҳим ҳолат шуки, ушбу интервью чоп этилишидан олдин Аляутдиновнинг матбуот хизмати ундан ушбу парчани олиб ташлашга ҳаракат қилган. Веб-сайт мухбири Тимур Раҳматуллиннинг тушунтиришича, Аляутдинов бу саволга ўз жавобини ўзгартириш имконига эга бўлган ва бу ўзгаришлар қабул қилинган бўлар эди, аммо у ўз жавобини ўзгартирмаслик учун саволни ўзи ўчириб ташлашни афзал кўрган, шундан сўнг журналист уни асл ҳолида чоп этишга қарор қилган.
Хўш, биз ҳам худди шу ишни қиламиз.
Шомил Аляутдинов яна «авжида»
Яқинда ака-ука Шомил ва Илдар Аляутдиновлар мисрлик золим Абдулфаттоҳ ас-Сисийни мадҳ этгани ҳақида ёзгандик. Мана, орадан бир йил ҳам ўтмадики, Шомил Аляутдинов мусулмонларни эзувчи бошқа бир золим – Хитой компартиясининг оммавий адвокати ролини олмокчи бўлиб чиқди. У "Миллиард.Татар" сайти мухбирига саволларига жавоб берар экан, қуйидагиларни деди:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар