close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сайид Али Шоҳ Гиланий: Кашмир озодлик курашчилари етакчиси 92 ёшида вафот этди

Кашмир озодлиги ва мустақиллиги учун курашчиларнинг асосий етакчиси Сайед Али Шоҳ Гиланий узоқ давом этган касалликдан сўнг, 92 ёшида вафот этди.

Ўтган йилнниг июлида сиёсатни тарк этган Гиланий чоршанба куни Сринагар шаҳридаги уйида вафот этди.
У пайшанба куни қаттиқ назорат остида тонгда дафн этилди. Маълум қилинишича, маросимда унинг кам сонли қариндошлари, шу жумладан, икки ўғли бўлган.
Вафот этган сиёсатчининг ўғли Насим Гиланийнинг айтишича, оила отасининг васиятига кўра уни Сринагардаги мазлумлар қабристонига дафн этишни режалаштирган эди, лекин «улар (полиция) майитни олиб қўйиб, мажбуран кўмишди».
«Биз маъмуриятга отамни узоқда яшайдиган кариндошларимиз етиб келганидан сўнг, тонгги соат 10 да дафн этишимизни айтдик», - деди Насим «Al Jazeera»га.
«Бироқ тунги соат 3 да улар зўрлик билан майитни олиб кетишди ва сўнгги дуоларда биронтамизнинг иштирок этишимизга рухсат беришмади. Улар ҳаттоки оиламиздаги қаршилик кўрсатган аёллар билан баҳслашишди хам».
Насимнинг айтишича, пайшанба куни тонг соат 10 дагина оила аъзоларига Гиланийнинг кабрини кўришга рухсат беришди.
Press Trust of India ахборот агентлигининг хабар қилишича, расмийлар Гиланийнинг танасини дафн этишди ва ҳиндларга қарши норозилик намойишларидан қўрқиб, оммавий дафн маросимини тақиқлаб қўйишди.
Гиланий ҳиндлар бошқарувини рад қиладиган ва Кашмирни Покистон билан бирлаштиришни талаб қиладиган сепаратчи иттифоқ, Бутунпартия оздлик конференцияси радикал фракциясини бошқарган. Узоқ вақт давомида минтақа келажаги борасида Ҳиндистон билан ҳар қандай мулоқотни рад қилган.
Иттифоқ ҳинд ҳукмронлигига қарши чиқиш учун тактика сифатида иш ташлаш ва норозилик кўринишида фуқаровий бўйсунмасликдан фойдаланган.
Кашмирга махсус мақом берган 370-модда 2019 йил 5 августда бекор қилинганидан сўнг, Гилани соғлиғи ёмонлашгани туфайли уй қамоғига жойлаштирилди.
Унинг оиласи, кекса сиёсатчи кўп йиллар давомида касал бўлиб, ўтган 12 йил давомида уй қамоғида бўлганини айтди, чунки у илгари ҳиндларга қарши бир нечта намойишларга бошчилик қилган эди.
Унинг ўлими ҳақида эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, Гиланий уйи яқинига Ҳиндистон хавфсизлик кучларининг катта гуруҳлари жойлаштирилди. Минтақа бўйлаб чекловлар, жумладан, мобил интернетни узиб қўйиш кучайтирилди.
Кашмирнинг собиқ Бош вазири Маҳбуб Муфти етакчининг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
"Жаноб Гиланийнинг ўлими ҳақидаги хабардан хафа бўлдим. Биз кўп нарсалар борасида келишувга эришмаган бўлишимиз мумкин, аммо мен уни эътиқодларига собитқадамлиги ва садоқати учун ҳурмат қиламан", - деб ёзади Муфти Твиттерда.
Кашмирлик ёзувчи ва журналист Мирза Вахиднинг айтишича, Гилоний " зулмга қаршилик кўрсатишнинг доимий рамзи бўлиб қолади."
Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам Гиланий хотирасини ёд этиб, мамлакатда мотам куни бўлишини айтди.
"Мен бутун умри давомида ўз халқи ва унинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи учун курашган, Кашмир озодлик курашчиси Сайид Али Гиланийнинг ўлими ҳақида хабар топгач, қаттиқ қайғудаман. У босқинчи ҳинд давлати томонидан қамоққа олиниб, қийноққа солинган, аммо собитқадам бўлиб қолган", - деб ёзади Хон Твиттерда.
"Биз Покистонда унинг жасоратли курашини олқишлаймиз ва унинг: "Биз Покистонмиз, Покистон эса биз" деган сўзларини унутмаймиз. Покистон байроғи мотам белгиси сифатида энгаштириб қўйилади ва биз расмий мотам кунини нишонлаймиз"
Ўтган йил Гиланий Покистоннинг олий фуқаролик мукофоти - Нишан-и-Пакистан билан мукофотланган бўлиб, Нельсон Мандела, Ричард Никсон ва Фидель Кастро каби шахслар ҳам бу мукофот билан тақдирланган.
Покистон крикети афсонаси Шахид Африди ҳам Твиттерда ўз ҳурматини қайд этиб ўтди.
«Кашмир оздлиги учун курашда бу ҳаракатнинг юкини ўн йилликлар давомида ўз елкасида кўтариб юрган кўплаб оқсоқолларимиз иштирок этган», - деб ёзади у. «Уларнинг жасорати ва меросини давом эттирайлик».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase