Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга, Ислом умматига ва бутун башариятга ҳалимлик, раҳмдиллик ва жазолашга қодир бўла туриб афв этиш, тўғри йўл кўрсатиш, яхшиликка йўллаш, одоб ўргатиш, ўч ёки қасос олишдан ўзини юқори тутиш борасида бетакрор намуна бўлдиларки, улар тарих саҳифаларида то қиёмат қадар порлайди, юксак одоблари ва олий сифатларига гувоҳлик беради.
Бидъат билан хурофотнинг нима фарқи бор?
Ақийда бўйича Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг йирик намояндалари бўлган фиқҳий мазҳаблар имомларининг ҳар бири ўзларига хос фиқҳий ижтиҳод қилганлари ва қуйида зикр қилинадиган бошқа сабабларга кўра фиқҳий мазҳабларда хилма-хиллик юзага келган. Буни баъзи кишилар «дийнга зарар келтирувчи шахсий хилофлар» деб ўйлайдилар ва ўзларича танқид қиладилар, қоралайдилар.
Одатдагидек, муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бобнинг аввалида Қуръони карим оятларидан келтирадилар.
Қуръон, суннат ишни енгил қилиш Аллоҳ таоло ва У Зотнинг элчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюкли нарса эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икром қилиб, у зотнинг қутқазиш учун берган ҳовуз ҳақдир.
Энг зарур ишлардан бири сифат ва навъни сон ва ҳажмдан аввал билишдир. Эътибор саноқнинг кўплигига, ёки ҳажмнинг катталигига эмас, балки нав ва сифатга қаратилиши лозим.
Банда иймондан ўзини унга киритган нарсани инкор қилиш билан чиқади.
Гувоҳлик бировнинг бошқада (масалан, Салимнинг Ҳакимда) ҳақи борлиги тўғрисида хабар беришидир.
«Валий» сўзи арабча бўлиб, «яқин» дўст маъносини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларга валий эканлигини, баъзи бир бандалар У зотнинг авлиёлари эканини айтиб ўтган.
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч бўяганлари ҳаҳида турли қавллар айтишган. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Бўямаганлар”, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса: “Бўяганлар”, деган. Яна бир гуруҳ уламолар: “Хушбўйликни кўп ишлатганларидан сочлари қизғиш тус олган. Кўрган одам у зот соч бўяганлар, деб ўйлаган. Аслида бўямаганлар”, деб ҳам айтишган. (Манба: Ибн Қаййим. Зодул маод (1/176)
“Шамоили Муҳаммадия” китобининг 9-бобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кам таом ейишлари, бошларидан кечирган қийинчиликлар ҳақидаги икки ҳадис келтирилганди. Бу ерда мазкур бобнинг узвий давоми сифатида тўққизта ҳадис нақл қилиниб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом яшаш тарзлари қандай бўлгани баён этилган.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта: “Раббимиз – Аллоҳ”, деб сўнгра тўғри бўлган зотлар ҳузурига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): “Қўрқманг ва ғамгин ҳам бўлманг! Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинг! Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз муҳайёдир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон Зот (Аллоҳ томони)дан бўлмиш зиёфатдир”. Аллоҳ (йўли)га даъват этган ва ўзи ҳам солиҳ амал қилиб, “Мен мусулмонларданман”, деган кишидан кўра ким чиройлироқ сўзловчидир?!» (Фуссилат, 30–33)