close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (872)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Жума, Апр 14 2023

Ислом динида "Лайлат ул-қадр" – Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида эҳтимом билан ибодатлар ва яхши амаллар қиладилар. Қадр кечасининг аниқ қайси кунда бўлиши маълум эмас. Бу борада олимлар ўртасида жуда кўп ва кучли ихтилофлар мавжуд. Мазкур муборак кеча йилнинг, рамазоннинг тунларидан бирига яширинган бўлиб, бу худди жумъа кунига маълум бир соат – дуолар ижобат бўладиган вақт яширингани кабидир. Бундан мурод инсонлар ҳамма вақтни ғанимат билишлари керак, барча тунларни қадр билиб, ҳар бир сонияни ижобат онлари сифатида унумли фойдаланмоғлари даркор.

Чоршанба, Март 01 2023

Ички, қалб амаллари дин мезонининг амал палласини оғир қилар, зеро, у ташқи аъзолар амалларидан афзалдир.

Сешанба, Фев 28 2023

Бу тавҳиднинг амалга ошиши учун лозим бўлган учинчи унсурдир. Ширкнинг катта-кичигини, пинҳон-ошкорини билмоқ лозимдир. Ширкнинг бутун ифлосликларидан тозаланиб, унга олиб борадиган йўллардан сақланиш лозим.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ашё унга зид бўлган нарса билан солиштирилганда билинади. Тавҳиднинг ҳам ҳақиқатини билиш учун ширкнинг нима эканлигини билиш лозимдир.

Шанба, Фев 25 2023

Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган...

Шанба, Фев 25 2023

  Аллоҳ таоло бу оламни, ундаги мавжудотларни, энг онгли ва ақлли махлуқ саналган инсонларни не сабабдан яратган? Холиқу Зулжалол  бундай дейди: «Мен жин ва инсни (яъни, инсонни) фақат Ўзимга ибодат қилиш учунгина яратдим» (Ваз-зориёт, 56). Аллоҳ таоло инсонни энг мукаррам ва азиз қилиб яратди. Ўзининг ердаги сир-асрорини биладиган халифаси қилиб халқ этди. Ердаги, сувдаги, осмондаги барча ҳайвонот оламини унга бўйсундириб қўйди. Фақат Ўзига иймон келтиришлари юзасидан Одам болаларининг ваъдаларини олди.

Жума, Фев 17 2023

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Душанба, Фев 13 2023

Исломда мусулмон киши ўзи тўғри йўлдан юриб, зарарли нарсалардан четда туриб, фақат ўзини-ўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишига «яхшилик» деб қаралмайди. Балки, ҳақиқий мусулмон кимса одамлар орасида ҳам ислоҳ ишларини олиб бориши зарур. Одамлар орасини ислоҳ қилиш мусулмончилик ғояларидан биридир.

Сешанба, Янв 31 2023

Намоз арабчада «солат» дейилиб, луғатда «яхшиликка дуо» деган маънони англатади.

Душанба, Янв 30 2023

ТУРК ВА ҲАБАШЛАР ҒАЗОТИ

Шанба, Янв 28 2023

Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу: «Динни фақат подшоҳлар, ёмон аҳборлару роҳиблар бузди», деган маънода байт айтганлар.

Жума, Янв 27 2023

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб Ямандан Расулуллоҳ алайҳиссаломга тупроғидан тозаланмаган ёмби тиллони қарз ила ошланган терига солиб юборди. Бас, у зот уни тўрт киши; Уяйна ибн Бадр, ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Зайд ал-Хойл ва Алқама ибн Улоса орасида тақсимладилар. Шунда у зотнинг саҳобаларидан бир киши «Улардан кўра бунга биз ҳақли эдик», деди.

Чоршанба, Янв 25 2023

Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши Қуръонда бундай тасвирланади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара, 261).

Душанба, Янв 23 2023

Шундай инсонлар борки, улар ўзларини мусулмон деб билиб: “Биз Қуръони каримга иймон келтирамиз, ҳукмларига бўйсунамиз”, – дейдилар. Лекин уларда ҳукмлар фарқланади. Улар эътиқод қилиш керак бўган нарсалар ибодат ва ахлоқ борасидаги ҳукмларни қарши олсалар, ташриъ (қонунчилик), иқтисод , сиёсат ва бошқа шу каби жабҳалардан юз ўгирадилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase