Ислом (872)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.
Агар бирор кишининг ҳадис борасида қасддан ёлғончилик қилгани исбот топган бўлса, гарчи бу иши умрида бир марта содир бўлиб, унга тавба қилган бўлса ҳам, унинг ҳадиси ҳеч қачон қабул қилинмайди. Лекин ёлғондан гувоҳлик берган киши ўзининг бу ишига тавба қилган бўлса, унинг ҳадиси қабул қилинади.
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир.
Қуръони Карим бизларга Одам алайҳиссалом яратилиб, жаннатда маскан тутганидан сўнг икки гуноҳнинг бирининг хабарини беради.
Бу фикр нисбат берилган уламоларни икки гуруҳга ажратамиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сийратдарини китобат ҳолига келтириш у зотнинг суннатларини, яъни ҳадисларини ёзишга нисбатан олганда вақт жиҳатдан кейинги ўринда туради.
Талаб қилинган енгилликлардан бири хоҳ у шахсий бўлсин, хоҳ ижтимоий инсонлар ҳаётида фавқулодда ҳолатда рўй берувчи заруратларни эътироф этишдир. Шариат бу заруратлар учун ўзига хос ҳукмлар тайинлаган. Муомалалар, шартномалар, кийим кечаклар, егулик, ичимликлардан иборат ихтиёр ҳолатида қайтарилган нарсаларга мана бундай зарурат туғилган пайтда баъзи пайтларда у хусусий бўладими ёки умумийми умматга енгиллик бўлиши ва ундан ҳаражни даф қилиш учун шариат бунга рухсат беради.
Шубҳа йўқ, инсон ҳаётни севади, умри узун бўлишини, иложи бўлса бу дунёда абадий қолишни истайди. Иблис алайҳиллаъна башар отаси Одам алайҳиссаломга унинг мевасини ейишдан қайтарилган дарахтни ейишни таклиф қилди.
Азон луғатда “билдирув” деган маънони англатади. Азон Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. “Азон” – Аллоҳнинг сиғиниш ва ибодат қилишга сазовор ягона Зот эканини, Муҳаммад алайҳиссаломни бутун инсониятга юборилган охирги ҳақ пайғамбарликларини, динимизнинг бутун дунёда мислсиз адолат қилиш дини эканини билдиришдир.
Тариқат ва шариат орасидаги фарқни ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, кўпчилик шариат билан тариқат орасидаги боғланишни, улардан қай бири аввал келадию, қай бири кейин келади билишмайди.
Бу ерда икки хил ҳолат борки, қандай шароитда бўлмасин, муқаллид бу икки ҳолатда ўзининг имомига эргашишдан, унга тақлид қилишда давом этишдан ўзини тийиши керак бўлади.
Ширк ҳам куфр каби икки навга - катта ва кичикка бўлинади.
Илмни амалдан муқаддам қилиш жуда муҳимдир. Зеро, илм амалдан аввал туради, у амалнинг йўлбошчисидир. Муоз ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Илм имомдир. Амал эса унинг тобеъсидир”.