close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (292)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Пайшанба, Март 21 2019

Ислом динимиз мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, ёмонликлардан узоқ бўлишга тарғиб этади. Солиҳ амалларга қанчалик тарғиб, ёмонликларни не қадар таъқиқ этмасин, яхшига савоб, ёмонга гуноҳ ваъда қилмасин, гуноҳкорнинг дунёдаги жазосини ҳад ёки таъзир тимсолида белгиламасин, шариатимиз жиноятчининг гуноҳини исбот этишда, унга ҳукм қилишда ўзига хос йўл тутади, услуб қўллайди.

Шанба, Март 16 2019

Одамлар хотиржамликни ва эртанги куннинг яхши бўлишини хоҳлайди. Тақдирига ташвиш чекиб, бўлаётган ҳодисаларга таъсир қила оладигандек ёки келиши муқаррар бўлган мусибат ва синовлардан қочиб қутила биладигандек янгиликларни диққат билан кузатиб боради. Тинчлик ва хотиржамликка бўлган табиий интилишимиз ҳодисаларга қаттиқ боғлиқлигимиздан, ҳатто хавотир олишга сабаб бўлмаса-да, безовта бўлишимиз заифлигимиздандир.

Шанба, Март 16 2019

Қўллар дуога кўтарилган, кўзлардан эса ёш оқмоқда. Бир овоздан янграган «Омийн» садоларидан ҳаво ларзага келади. «Эй, Аллоҳ! Ғазо халқига нажот бер! Эй, Аллоҳ! Уларга нусрат бер! Эй, Аллоҳ! Уларни Ўзинг ҳимоя қил!», - имом шундай деб, баланд овозда дуо қилади. Рамазон ойида бу ҳолатни деярли ҳар бир масжидда кузатиш мумкин эди. Ўтган йилги Рамазонда ҳам, ундан олдингисида ҳам шундай эди...

Сешанба, Фев 19 2019

Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳисоб-китобга йўлиқишдан олдин ўзини бир сарҳисоб қилиб олишни истаганлар бу даъватга қулоқ тутсин. Кунлар ўтиб боряпти. Амал саҳифалари ёпилишга яқинлашаяпти. Зеро, катта ҳисоб-китобдан олдин нафсимизни сарҳисоб қилишга, ўтказган умримиздан панд-насиҳат, ибрат олишга ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрашга ҳали имкониятимиз бор. Бу фурсатни бой бермайлик. Чунки кунлар югуриб ўтяпти, умр биз билмаган, ҳис қилмаган суратда оқяпти Фақатгина йил бошланганини ёки ҳайит келганини сезиб улгурамиз, холос.  

Шанба, Фев 09 2019

Икки одам бир хилдаги машаққатни ташийди, лекин улардан бири ҳудди иккаласи учун юкни кўтариб юргандай нолийди ва зорланади, кейингиси эса ҳеч қандай оғирлик йўқдай табассум қилади. Бир хилдаги тана тузилишига эга бўлган икки инсон айни касаллик билан хасталанади, лекин улардан бири руҳий тушкунликка тушиб, қўрқувни ҳис этади ва ўлимини тасаввур қила бошлайди – у фақат ўзининг хасталиги ҳақида ўйлайди ва у уни ҳаёти билан видолаштиради...

Чоршанба, Янв 09 2019

Бундан бир неча йил олдин ўғлимнинг битирув оқшомида мактаб директори битирувчиларга улар ўқишни давом эттирган ҳолда жамиятга нима бера олишлари ҳақида жиддий ўйлаб кўриш таклифи билан мурожаат қилди. «Бир киши – у аҳамиятга эгами?» - савол берди у. Нутқини давом эттириш ўрнига у томошабинларга бир тажриба намойиш этди – буни мен ҳеч қачон унутмайман.

Жума, Дек 14 2018

“Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир (Иброҳим сураси, 52).  Эй одамлар, узоқ ва бой, хурсандчилик ва ўйин-кулгига тўла умрдан сўнг, сизларга узоқ давом этадиган азоб келишини биласизми?

Душанба, Дек 10 2018

Исломни инсонларнинг ички ва ташқи муаммоларини ҳал қила оладиган, ҳаёт қийинчиликларини енгиллаштирадиган универсал, юқори аниқликдаги аппаратурага қиёслаш мумкин. Мусулмонларни эса, ушбу аппаратура билан фойдаланишни ўргатувчи йўриқномага эга бўлган одамларга ўхшатиш мумкин.

Жума, Дек 07 2018

Ҳар бир киши қандайдир орзуга эришишни истайди: кимдир китоб ёзишини, кимдир ажойиб лойиҳа ўйлаб топишни, кимдир оила қуриш ва шу билан бир вақтда мансабга эришишни истайди, яъни у барибир ўзидан кейин қандайдир қимматли нарса қолдириш, бунинг учун мукофот олиш ва келгуси авлодларга хизмат қиладиган эзгулик яратишни истайди.

Сешанба, Дек 04 2018

Ҳаёт ё мамот? Виждон талаб қилаётгандек тўғри яшаш ёки оммадан ажрамасдан оқим билан бирга оқиш? Қайси бирини танламоқ керак? Мўмин одам учун оқим билан бирга оқиш оммага аста-секин тиқиштирилган нафс, шаҳват каби иллатларга берилиб яшаш демакдир. Бу тизимда тўғирлик ва садоқатга ўрин йўқ. Зарра ҳам уят бўлмаган ва бошқаларнинг устиларидан бемалол отлаб ўтадиган тутруқсиз, маддоҳ ва тилёғламачилар мувоффақият қозанаверадилар.

Шанба, Нояб 10 2018

Биз видеоўйинлар, мусиқа, қўшиқлар, реклама ва кино оламида ўсдик. Буларнинг барчаси бир нарсага – эътиборни жалб қилиш ва вақтни чоғ ўтказишга йўналтирилади. Бу нарсалар билан шуғулланувчилар ўз ҳаётини қандай қилиб энг лоқайд томошабинлар қалбини эгаллаб олиш мумкинлигини ўрганишга бағишлайди. Ҳар қандай кўринишдаги хоҳиш-истакларга эга бўлган бундай мунтазам «бомбардимон» қилиш маълум маънода бизнинг қалбларимизни дангаса қилиб қўйди.

Душанба, Нояб 05 2018

Аллоҳ бизни ўз табиатимизга кўра нодир қилиб яратиб қўйган. Ҳар биримиз ҳоли ҳаётимизда бирор нарсага ёки ўзгалар ҳисобига, ёки ўзимизни ҳеч қанақа тўсиқларга ҳамда кўнгил хушимизнинг баҳоналарига қарамай, мақсад сари ҳаракат қилиб боришга мажбур қилиш, эришишга интилувчи шахс, индивид, инсонмиз.

Пайшанба, Нояб 01 2018

Кўпчилик мардлик барча мусулмонларга хос хислат деб ҳисоблайди. Бу ерда гап жинсий мансублик ҳақида эмас, албатта. Мардликнинг акси ишончсиз ва масъулиятсизликдир. Баъзи ҳолатларда ёш бола ҳам ҳақиқий эркакдек ўзини тутиши мумкин.
Қуръони Каримда рожул (эркак) сўзи зикр қилинган барча оятларни зикр қилиб ўтмоқчимиз. У ерда эркак деб қуйидаги бешта  хислатларга эга одамлар айтилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase