close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳафсала пир бўлганда: Қуръондан учта сабоқ

Ҳар бир киши қандайдир орзуга эришишни истайди: кимдир китоб ёзишини, кимдир ажойиб лойиҳа ўйлаб топишни, кимдир оила қуриш ва шу билан бир вақтда мансабга эришишни истайди, яъни у барибир ўзидан кейин қандайдир қимматли нарса қолдириш, бунинг учун мукофот олиш ва келгуси авлодларга хизмат қиладиган эзгулик яратишни истайди.

Лекин катта мақсадлар сари йўл улкан хоҳиш-истакни ва мақсадли йўналтирилган саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Бу йўлда катта қийинчиликлар, омадсизликлар, атрофдагилар томонидан халал берилиши ва турли оғриқлар учраши муқаррар. Бундай шароитларда кўпинча одамнинг руҳи тушиб кетади, ҳафсаласи пир бўлади, у курашни давом эттириш истаги ва қизиқишини йўқотади.
Бундай демотивация – нормал ҳолат ҳисобланади, агарки у инсонни доимий таъқиб қилмаса ҳамда ўрнидан туриб, мақсад сари йўлини давом эттириш учун кучдан маҳрум қиладиган даҳшатга айланмаса.
Бундай ҳалокатли туйғуларни ҳар қандай дардга даво бўлиб хизмат қиладиган, мотивацияга туртки берадиган Қуръони каримга мурожаат қилган ҳолда енгиш мумкин. Фақат уни эъзозлаб, умид ва ақл билан қабул қилиш муҳим. Қуйида Қуръони каримдан келтирилган учта воқеа қисқача келтириб ўтилади.
 
1. Ёқуб алайҳиссалом тарихи
Ёқуб алайҳиссаломга ўз фарзандлари хиёнат қилади. Уни кенжа ўғли Юсуфдан атайлаб айиришади. Лекин шунга қарамай, у барибир ўғли билан яна бирлашишни орзу қиларди, унинг сўзлари ва амаллари ҳам бундан далолат беради. У айтади:
«У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан» (Қуръон, 12:86).
Яъни у тўғри билимлардан ва Худодан қўрқишдан тўғри умид қилади.
Баъзида иложсизликдан ва руҳий тушкунликдан йиғлаб юборган бўлсада, у барибир таслим бўлмайди. Лекин бу азоблар уни Аллоҳ таолодан умид қилишдан узоқлаштирмади. Бу унга тасалли бериб, олға қадам ташлашга мажбур қиларди.
Хулоса: очилинг!
Ҳатто чуқур умидсизлик, ҳолдан тойиш ва қизиқишни йўқотиш маҳалида ҳам мақсаддан воз кечманг, умидлардан чекинманг. Унинг олдида заифлигингизни ва мукаммал эмаслигингизни тан олинг ва агар бунга эҳтиёж бўлса, йиғлаб олинг. Аллоҳ таолонинг олдида такрор ва такрор очилинг.
 
2. Юнус алайҳиссалом тарихи
«Балиқ соҳиби» деб ҳам аталадиган Юнус ўз халқини тавҳидга (якка худолиликка) даъват қилавериб умидсизланиб қолади.
Уни дилсиёҳлик ва қаҳр-ғазаб қийнарди. Гарчи бу унинг вазифаси бўлсада, бошқа даъват қилмасликка қарор қилади. У бир лаҳзалик заифликка таслим бўлади ва кейинчалик буни тушуниб етади.
У қайғуриб, ташвишланади ва қилган ишидан пушаймон бўлади. У нима қилди? Хатосини тан олишга ва уни тузатишга ҳаракат қилиб кўришга ўзида куч топ олди. Унга нисбатан адолатсиз йўл тутган Зотга мурожаат қилди ва Ундан ёрдам сўради.
«Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди. Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Қуръон, 21:87-88)
Хулоса: ўз хатоларингизни тан олинг
Сиз хато қиласиз ва вақти-вақти билан йиқиласиз. Лекин бунда мақсадларингизни ва уларнинг орасида энг асосийси – сиз ўз меҳнатларингиз билан кўнглини олишга ҳаракат қиладиган Ёлғиз Зотни рози қилишни ёддан чиқарманг.
Умидсизлик гирдобига тушиб қолганда биринчи бўлиб Аллоҳ таолога мурожаат қилинг. Ҳар қадамда унга ҳамду санолар айтинг, ундан ёрдам сўранг. Агар У балиқ қорнидаги одамни қутқарган бўлса, демак сизни ҳам исталган вазиятдан қутқара олади.
 
3. Айюб алайҳиссалом тарихи
Айюб оғир синовларни бошидан кечиришига тўғри келган: у мол-мулкини, соғлиғини оиласини йўқотган. Ўзингизни унинг ўрнига қўйиб тасввур қилинг, бу сиз учун қандай мусибат бўлган бўларди. Бироқ Айюб ҳаммасига чидади ва Аллоҳ унга енгиллик беришига ишонди. Вақти келиб, у сабр-тоқати учун мукофотланди. Унга йўқотган ҳамма нарсаси ортиғи билан қайтарилди.
Шайтон унга ва унинг ёнида қолган охирга одам – унинг хотинига ўзининг ёмон хулқ-атворини ўтказишга уриниб кўрди. Лекин Айюб  алайҳиссалом барибир сабр-тоқатни йўқотмади.
«Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди» (Қуръон, 38:41)
Хулоса: саб-тоқатли бўлинг

Оғриқни ва умидсизликни тан олинг. Ахир сиз бор-йўғи инсонсиз. Лекин ҳеч қачон сабр-тоқатни йўқотманг.
Эҳтимол, сизга жуда оғир бўлади ва ҳамма нарсага қўл силташни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Ёлғиз даъво бу – сабр-тоқат бўлиб, у ҳамма нарсани кўриб ва билиб турадиган Аллоҳ таоло эртами-кечми ҳамма нарсани тўғрилашини тушунишдан иборатдир.

Ҳар кунги ишлар

Ҳикоятларни диққат билан ўқинг, уларнинг мазмуни ҳақида ўйланинг, ўз ҳаётингиз билан таққосланг. Сизда алоҳида таассурот қолдирган ҳамма нарсани, масалан, Аллоҳ таолога мурожаат сўзлари, бажарилган ваъда, илҳомлантирувчи фурсат ёки бахтли якун ҳақида ёзиб олинг.
Буни эрталаб қилинг, кун давомида эса қайдларни қайта-қайта ўқинг.
Сиз албатта енгиллик ҳис қиласиз, куч-қувватга тўласиз ва мақсадингиз сари қадам ташлаш учун куч топасиз.
Бу қайдлардан узоқлашманг, улар доимо ёнингизда бўлсин, улар ҳақида ўйлашни канда қилманг. Лекин улар Қуръони карим ўқишнинг ўрнини босмаслиги лозим. Улар сизга Қуръони карим ўқишда йўлкўрсатгич, зарур ҳолларда ёрдам берадиган нафас бўлсин.

Ҳаёт синовлари

Бу ҳаёт узлуксиз синовлардан иборат. Улар моддий йўқотишларда, руҳнинг тушиб кетишида, дўст-биродарлар ва севимли кишиларнинг хиёнатида, салбий фикрларда намоён бўлиши мумкин.
Буларнинг ҳаммаси нормал ҳолат ҳисобланади.
Ёқуб алайҳиссалом ўғлини йўқотганда, Юнус алайҳиссалом чуқур денгизда балиқ қорнига тушиб қолганда, Айюб алайҳиссалом унинг учун қадрли бўлган ҳамма нарсадан маҳрум бўлганда нималарни ҳис қилганлигини тасаввур қилиб кўринг. Агар бошингизга шунга ўхшаш нарса тушса, сиз билан нималар рўй бериши мумкинлигини тасаввур қилишингиз мумкин.
Улар қандай қилиб бундай мушкул вазиятдан чиқиб кетдилар? Аллоҳ таолодан умид қилиш, миннатдорлик, Аллоҳ таолога чин дилдан мурожаат қилиш во унинг олдида очиқлик каби руҳий хислатлар туфайли. Улар Аллоҳ таолонинг олдида ўз заифлигини кўрсатишдан қўрқмади, демак, сиз ҳам бундан қўрқмаслигингиз лозим.

Кейин нима қилиш керак?

Ҳар гал кучингиз қолмагани, мақсад сари интилишга қизиқиш ва хоҳиш йўқлигини ҳис қилганда таҳорат қилиб, қўлингизга Қуръон олинг.
Ёқуб, Юнус ва Юсуф алайҳиссаломлар воқеаларини ўқинг ва оддий мақсадларингиз сари ҳар куни оддий қадамлар ташлаб ҳаракатланишда давом этинг.
Асосий хатоларни тан олиш, ҳар қандай вазиятга ва ўзига нисбатан сабр-тоқамтли ва қатъиятли бўлишдир.
Доим Аллоҳ таолога мурожаат қилинг ва буни тўлиқ англаб етган ҳолда бажаринг. Ва У сизга олға қараб ҳаракат қилиши учун куч беради, хоҳиш ва умид беради ва муносиб тақдирлайди.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase