close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Раҳмат ойи яқинлашмоқда

Ўладиган кунимиз аниқ, у тақдиримизда ёзилган. Ҳар бир нафас олишимиз ва нафас чиқаришимиз, ҳаётимизда қанча Рамазон насиб бўлиши ҳам олдиндан белгиланган. Рамазон ҳар йили келади. У биздан олдин ҳам келган, биз ўтиб кетганимиздан кейин ҳам келаверади. Биз бўлмаймиз, аммо биродарларимиз (опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз) масжидларда таровеҳ намозларига жам бўлаверади.

Буларни мен ўтган йилги моҳи Рамазон арафасида сездим. Ушбу Рамазонни умримдаги энг сўнггисидек яшашни ўзимга мақсад қилиб олдим. Бироқ мақсадимни амалга ошира олмадим. Рамазонни яшаб ўтдим, аммо бу ой орзу қилганимдек бўлмади. Раҳмат ҳосилини бутунлай йиға олмадим. Кундалик ташвиш шамоли туфайли мен маънавий ҳаётдан дунё рўзғорига ўралашиб қолдим. Жиддий шартномалар ва жиддий қарорлар қабул қилинди... Маиший ҳовлиқмалар (суета) тугаган вақт Рамазондан фақат эсдалик ва чидаб бўлмайдиган йўқотиш ҳисси қолган эди. Бутун йил давомида балки бу ҳақиқатдан ҳам сўнгги Рамазондир деб қўрқдим. Аллоҳ таолодан дуоларимда баракали ойнинг баракали нурлари насиб қилишини сўрардим. Мана у яна яқинлашмоқда. Йилнинг энг яхши, Барокат, Мағфират, Раҳмат ойига бир-икки кун қолди. Атроф уни кутиш билан овора.
Бу ойдан биз нималарни кутмоқдамиз? Кўпроқ нима ҳақида ўйлаяпмиз? Жазирама иссиқда рўза тутиш қийинчиликлариними ё жисмоний қийинчиликларними ёки маънавий озуқа олишними? Баъзи дугоналарим эрлари бошқа кунларга қараганда оч қолиш ҳиссидан дарров ғазабланадиган ва ўзини тута олмайдиган бўлиб қолишидан шикоят қилишади. “Қорни оч эркак яхши бўлмайди”, деган гап бор. Аёлларнинг шикоят қилишича, эркаклар очлик ва ташналикдан уй ишларини кўнгилдагидек бажара олишмайди ҳатто ўз фарзандларига ҳам қўпол бўлиб кетишади. Ушбу муборак кунларда фақат оч қолишга буюрилмаганмиз, балки ўзимизни гуноҳ ва маъсиятлардан ҳам сақлашимиз керак. Энг яхшиси ҳамма нарсада ниятни тўғри қилиб, ахлоқни камолатга етказиш учун ғайрат қилиб бораверишимиз лозим. Ажру савоб олиш, маънавий ўсиш имкониятини ўз характерингизни бошқара олмаслик туфайли йўққа чиқариб, бу ғанимат фурсатни қўлдан бой бериш ниҳоятда алам қилади.
Менинг истагим, ушбу Рамазонда ўтган йилги вазифаларим уддасидан чиқсам. Тез кунда, саноқли кунлардан сўнг соатлар дақиқаларни санайди, улар ҳам соатларга айланиб, тақвимга имо қиладилар, у эса кунларни варақлай бошлайди… Биринчи, иккинчи, ўнинчи, йигирма иккинчи...Бутун ой лаҳзалардан иборат. Ҳар бирида ўзига яраша имкониятлар. Биринчи, иккинчи лаҳза имкониятларини бой бериб қўйдинг... Шундай қилиб ҳайит келганини ҳам билмай қоласиз ва сизни йўқотилган Рамазон билан табриклашга кела бошлашади. Мен ўтган Раҳмат ойининг биргина лаҳзасига, дақиқасига, соатига бепарво бўлган эдим, уни қўлдан бой бердим. Бу тиклаб бўлмас йўқотишдир. Ер юзида қачонлардир яна унинг файзли соябони остида бўлиш насиб қиладими, йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Ва мана у яна бўсағамизда турибди. Мусулмонларнинг ўй-фикр ва қалбларида: “рамазон, рамазон, рамазон”, қўшиғи.

Мақолани ўқиётганларнинг қайсисигадир бу ой насиб қилмас, бу сўзлар мақола муаллифига ҳам тегишлидир. Эй Аллоҳ ўзининг раҳматингдан шу ойга етишни бизларга насиб қил, етгазганигдан сўнг, бу ойнинг бебаҳо ғанимат эканини ҳис қилдир. Ўтаётган вақтнинг ҳар бир заррасини олтиндан ҳам қиммат эканини аён қил. Рамазонгача яшаймизми? Инша Аллоҳ.

Лайло Наталья Баҳодори
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase