close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Оқимга қарши сузаётганлар, кимлар?

Ҳаёт ё мамот? Виждон талаб қилаётгандек тўғри яшаш ёки оммадан ажрамасдан оқим билан бирга оқиш? Қайси бирини танламоқ керак? Мўмин одам учун оқим билан бирга оқиш оммага аста-секин тиқиштирилган нафс, шаҳват каби иллатларга берилиб яшаш демакдир. Бу тизимда тўғирлик ва садоқатга ўрин йўқ. Зарра ҳам уят бўлмаган ва бошқаларнинг устиларидан бемалол отлаб ўтадиган тутруқсиз, маддоҳ ва тилёғламачилар мувоффақият қозанаверадилар.

Ҳаёт ё мамот? Виждон талаб қилаётгандек тўғри яшаш ёки оммадан ажрамасдан оқим билан бирга оқиш? Қайси бирини танламоқ керак? Мўмин одам учун оқим билан бирга оқиш оммага аста-секин тиқиштирилган нафс, шаҳват каби иллатларга берилиб яшаш демакдир. Бу тизимда тўғирлик ва садоқатга ўрин йўқ. Зарра ҳам уят бўлмаган ва бошқаларнинг устиларидан бемалол отлаб ўтадиган тутруқсиз, маддоҳ ва тилёғламачилар мувоффақият қозанаверадилар.

Ана ўшалар Аллоҳ таолога имон келтирган ва гуноҳлардан ўзларини сақлаётганларга нисбатан адовати жуда кучли бўлади. Лут алайҳиссалом ва унинг оиласига нисбатан худди шундай муомалани қилишди: “Қавмнинг жавоби: «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан», дейишларидан бошқа нарса бўлмади” (Аъроф сураси, 82). Ушбу оят тафсирида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қуйидагиларни ёзган: “Инсофни кўринг. Инсон табиатига мувофиқ иш қилган, ҳалолу пок бўлиб, бошқаларни покизаликка чақирган кишилар юртларидан ихрож қилинар эканлар. Уларнинг «айблари» битта–жуда ҳам покиза одам бўлганликлари. Инсонийлик қиёфасини йўқотган қавм шу даражага етар экан-да. Ўзлари инсоният бўйнига тавқи лаънат бўлиб осиладиган амалларни тап тортмай қилаётганлари етмаганидек, уларга ўхшашни хоҳламаган, инсонлигини йўқотмаган, Аллоҳнинг амрида юришга ҳаракат қилганларни покизаликда айблайдилар”.
Ўтмишнинг энг қарисидан сақланиб келинаётган ва “цивилизация” танасида зараркунада каби ҳаёт кечирадиганлардан узоқда бўлиш керак. Мўминлар одатда ўз микрокосмосларини шакллантириб оладилар. Катта тижорат ўрнига кичик тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Чуқур илмий тадқиқот олиб бориш ўрнига диний адабиётларни ўқиш билан кифояланадилар, жамоат ишлари билан шуғулланиш ўрнига – диний насиҳат билан чекланадилар. Кўпчилик масжидга боғланиб қолади, ибодатларни қилади, Қуръон ёдлайди, зикр билан машғул бўлади. Бу йўлда охиригача туриб берадиганлар нақадар бахтли, аммо бундайлар жуда кам. Бор гап шундан иборатки, масжидга кириб яширингани билан, аслида у оқим билан оқаверади. Чунки у, унга қолдирилган танлашни танлайди холос. У яшаб келаётган жамияти ва ўзининг кейинги тақдирини белгилашдан четда қолади. У илм-фан билан машғул бўлмайди ҳамда примитив қурамалари учун академик олий унвонларни олаётганларга ҳам “ҳей” деб қўймайди. Жамоатчилик ёки шунга ўхшаш ҳаётий ташаббуслар, фикрлар ўрганилаётанида  вақтида ҳам жамоатчилик майдонида йўқ бўлади. Уни тинглаши мумкин бўлган жойларга ҳам унинг овози етиб бормайди.
Бироқ, энг асосийси, улар танлаган узоқлашиш, узлат йўли уларни ўз муҳитига қамаб қўяди ва бу йўллари билан улар замонамизнинг гуноҳларидан ҳимояда бўлишлари мумкин. Аммо, уларнинг шахсий ўсишлари учун бу йўл ярамайди. Бундан ташқари, бундай шароитларда асл қалб хотиржамлигига дунё неъматларидан холис юз ўгириб, унга маҳлиё бўлмаганларгина эга бўлади. Агар мол-дунё ва кайф-сафога қизиқиш бўлса, қалб хотиржамлиги ўрнини ҳасад, нафрат ва тажовузкорлик эгаллайди. Ўзича таркидунёчиликни тарғиб қилаётганларнинг кўпида  бу нарсаларнинг зоҳир бўлишига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бу ҳолатда Исломга қандай амал қилинади? Нафс ва жоҳиллик ҳукмрон бўлган бу дунёда қандай яшамоқ керак? Эҳтимол кимгадир бу ниҳоятда қийин, балки иложсиз ҳам бўлиб кўринар. Аллоҳ таолога имон келтириш ва унгагина сиғиниш ва ўзига ёққан иш билан машғул бўлиб ҳам инсонларга фойдаси тегиш иложсиз нарса эмас.
Бу дунё ва ундаги неъматлар биз учун яратилган. Биз улардан фойдаланиб, уларни хайрли ишлар учун сарф қилишимиз керак. Исроф ва бошқа амаллардан қочишимиз керак. Шунингдек, ўткинчи дунёга алданиб қолмаслик йўлларини ҳам қилишимиз керак. Дунёнинг ичида бўлар эканмиз, худди жар ёқасида тургандек ўзимизни хис қилишимиз керак. Бунинг учун катта сабр керак ҳамда ўзимизни, нафсимизни доим ўзимиз назорат қилишимиз лозим бўлади. Ким осон бўлади, деб айтган?!
Бу дунё ташвишларидан меҳробга яширинганларга ҳам синов бўлмайди, деб ким айтган?! Ёки, уларнинг синовлари дунё ва мансаб билан синалишдан осон бўлади, деб кимдир айтганми?! Ўз ватанини, оиласини ҳимоя қила олмаслик катта синов эмасми?! Ёки биз ўз уйимизни бошқалардан ҳимоя қилиш учун аввалдан чора кўрмаганимиз учун сўралмаймизми?!
Ҳар ким ўз йўлини ўзи танлайди, аммо уларнинг ҳеч қайси синовдан четда қолмайди, фақат Аллоҳ таоло осон қилганлар одамларгина осон ўтиши мумкин. Кимдир тақдир қилинган  оз муддат ичида олий мақсадлар сари юзланиб, катта ютуқларга эришади, бошқалар эса бир жойда қолиб кетаверади. Энг катта мувоффақиятга эришганлар эса ҳам жисмонан, ҳам маънан тарафларга эътибор берганлардир. Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсани бежизга яратган эмас.
Ўз қалбидан худони чиқариб ташлаганлар билиб қўйсинки, бу бўшлиқни ҳеч қандай суррогат тўлдира олмайди. Ўз саломатлигини ҳалок қилганларнинг сабри учун мукофат бордир, аммо барибир жароҳат излари қолади. Оила қуришга ботина олмаган одам ёлғизлик ичра қолаверади. Фойдаси тегадиган меҳнатдан қочган одам ўзининг манфаат келтираётгани ҳис қила олмайди.
Аллоҳим! Биз Сендан амалдаги истиқоматни сўраганимиздек, сўздаги тўғриликни ҳам сўраймиз. Сен биздан рози-ризолик талаб қилганингдек, биз ҳам Сендан рози-ризолик сўраб ёлворамиз. Жисм касал бўлсада, Сендан қалб саломатлигини сўраймиз. Аъзолар иллатга учрасада, руҳнинг соғломлигини, баданлар мудроқ бўлсада, нафс уйғоқлигини бергин. Биз Сендан у орқали жаннатга етиб борадиган истиқомат йўлини, у билан Сенинг эшигинг қоқиладиган ҳидоят, унинг соҳиблари билан бирга йўл олинадиган тавфиқ, энг юқори мақомларда бўлувчи Пайғамбаринг Муҳаммад (с.а.в.), бошқа пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлмоқни сўрайман! Улар нақадар гўзал ҳамроҳдирлар! Омин!!!

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase