close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тазкия

Тазкия (292)

Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.

Пайшанба, Авг 19 2021

Билгинки, ҳасад баданга зарар, динга талафот етказгани боис мазамматга учраган феъл-атвор саналади. Шунинг учун Аллоҳ таоло унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрди.

Якшанба, Авг 15 2021

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Моъиз ибн Молик Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўртинчи марта келишида тошбўрон қилдилар.

Чоршанба, Июл 28 2021

Шундай одамлар борки, улар ҳайвонлардан фақат қаддини тик кўтариб юриши ва гапира олиши билан фарқ қилади. Уларнинг ягона ташвиши – имкон қадар барча усуллар билан лаззатланишдир. Бу одамлар ҳайвон қалбли одамлардир. Улар ҳайвон даражасидан инсон даражасига асло кўтарилмайди, фаришталик даражасини эса гапирмаса ҳам бўлади.

Чоршанба, Июн 30 2021

Мулло Ҳожи Муҳаммад Лоҳурийга “Дунё муҳаббатига гирифтор бўлган ва илмни дунё топиш учун восита қилган ноқобил уламолар маззаммати ҳамда дунёга рағбатсиз бўлган зоҳид уламолар мадҳи баёни" да юборилди.

Душанба, Июн 21 2021

Мен: Сиз Эрон шоҳи Кисро, Византия императори Геракл ва Миср қироли Фиръавн ҳаётидан кўра фаровонроқ ҳаётни яшамоқдасиз!,– десам ишонмайсиз. Бироқ, бу – ҳақиқатдир!!

Душанба, Июн 21 2021

«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)

Душанба, Июн 07 2021

Билингки, Аллоҳ азза ва жалла агар бир бандага яхшиликни хоҳласа, унинг айбларини ўзига кўрсатиб қўяди. Қайси бир инсоннинг қалб кўзи очиқ бўлса, унга ўз айблари билинмай қолмайди. Агар айбларини билса, уни даволаш мумкин бўлади. Лекин инсонларнинг кўплари айбларини билишмайди. Инсон биродари кўзидаги озгина кирни кўради-ю, ўзининг кўзидаги каттароқ чўпни кўрмайди.

Жума, Июн 04 2021

Бу ҳам мазмумдир. У мужодала ва тортишув ортидадир. Тортишув бировнинг сўзидан камчилик кўрсатиш ва бошқани камситиш, ақллилик хусусиятини изҳор этишдан ташқари бирор мақсадни кўзламаган ҳолда, унга эътироз қилишда бўлади.

Сешанба, Май 18 2021

Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Аллоҳга ҳамд-санолар айтамиз.

Сешанба, Май 11 2021

Ўлим онларида хотиржамлик ва сокинлик тилнинг фақат “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиб, дилни шак-гумондан тўла холи бўлиши ўлими яқинлашган киши учун энг маҳбуб ҳолатдир.

Пайшанба, Май 06 2021

Баъзан инсон: “Ҳали йигит ёшида бўлсам, ўлим менга узоқ”, деган ўйда ёшлигига ортиқча ишонади. Ҳолбуки, “шўрлик бола” бутун шаҳардаги эркакларга нисбатан қариялар сони ўндан бир миқдордан ҳам камроқ эканлигини хаёлига келтирмайди.

Сешанба, Апр 27 2021

Алихонтўра СОҒУНИЙ замонаcининг йирик алломаси, фозилу нуктадон устозлардан эдилар. Йирик жамоат арбоби, саркарда Алихонтўра энг аввало юксак имон-эътиқодли, дин ва миллат равнақи йўлида фидоий инсон бўлганлар.

Душанба, Апр 26 2021

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, сизни Аллоҳ йўлида яхши кўраман», - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ундай бўлса, бало ва фақирликни ўзингга ёпинчиқ қилиб ол», -дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase