close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
22.07.2019 17:38

Британиянинг Daily Mail газетаси 45 яшар малика Хайанинг эри – Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумдан қочиб кетиши тафсилотларини очиб берди. Айтиб берилган ҳикоя араб монархияларида ҳукмронлик қиладиган расм-русумлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.

16.04.2019 04:26

Исломга нотўғри муносабат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Бу воқеа Нью-Йоркдалигимда содир бўлди. Шаҳар сайилгоҳларининг биридан ўтиб кетаётганимда кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қила бошлади. Атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам беришни билишмас, қўрқишарди. Чунки ит жуда катта ҳамда тажовузкор эди.

17.03.2019 05:12

Сўнги вақтларда ғарб Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) Ислом ҳақида фақат салбий оҳангда гапирадиган бўлиб қолишди. Улар мусулмонларни террорчиликда айблашнинг оламшумул ҳаракатига  ўз ҳиссаларини аъло даражада қўшмоқдалар. Улар муқаддас динимизни бадном қилиш мақсадида турли хил жиноятларни мусулмонларга ағдариб қўйишмоқда.

20.01.2019 16:19

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.

04.12.2018 07:10

АҚШ тарихидаги бўлган энг кўламли оқибатларга олиб келган террорчилик хуружидан 13 йил ўтиб мамлакатда исломдан қўрқиш (фобия) нафақат пасайди, балки вақт ўтиши билан у анча кучайди ҳам. Америкалик экспертларнинг фикри шундай. Америкалик мусулмонлар ҳам шу фикрда. Америка Қўшма штатларида Исломни ҳақ дин дея тан олиб, унга кираётган янги мусулмонларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бораётганига қарамай, нафрат камайиб қолгани йўқ.

28.11.2018 12:36

Бу мақолада жамиятда Ислом ҳақида  нотўғри тасаввур шакллантираётган жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги кампанияси тадқиқ этилади. Муаллиф ислом динини хунук томондан кўрсатишдан манфаатдор бўлган одамлар ва ташкилотларининг мақсадлари, мотивлари, усуллари ва тактикаларини таҳлил қилишни, шунингдек, халқаро ОАВ ташлаган даъватга жавоб вариантларидан бирини таклиф этади.

20.10.2018 14:28

Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.

19.10.2018 14:50

Саудия Арабистони қирол оиласида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Сауд ўрнига бошқа ворис қидиришмоқда. Журналист Жамол Хашукджининг ғойиб бўлиши туфайли ар-Риёдга кўрсатилаётган босимнинг кучайиши бундай қадамга сабаб бўлиши мумкин, дея Париждаги дипломатик манбага ҳавола қилган ҳолда хабар беради Le Figaro газетаси.

17.10.2018 11:14

Саудия Арабистони Истанбул шаҳридаги бош консулхонага кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлган оппозициячи журналист Жамол Хашукджининг ўлимини расман тан олади. Американинг CNN телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар беришича, Саудия ҳукумати Хашукджининг ўлими «режа бўйича кетмаган сўроқ» натижасида рўй берганини маълум қилиш ниятида.

16.10.2018 10:23

Россия Эроннинг АҚШ санкцияларини айланиб ўтиш механизмини яратишида иштирок этади ва бунда Москвани Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Mako.co.il Исроил ТИВ махфий ҳужжатига ҳавола қилган ҳолда хабер беради. Газетанинг маълумотларига кўра, Россия, Эрон ва Туркия етакчилари Теҳронда сентябрь ойида бўлиб ўтган уч томонлама саммитда ушбу механизмни маъқуллашган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase