close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОАВ: Саудия валиаҳд шаҳзодани «алмаштириш» учун тайёргарлик кўрмоқда

Саудия Арабистони қирол оиласида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Сауд ўрнига бошқа ворис қидиришмоқда. Журналист Жамол Хашукджининг ғойиб бўлиши туфайли ар-Риёдга кўрсатилаётган босимнинг кучайиши бундай қадамга сабаб бўлиши мумкин, дея Париждаги дипломатик манбага ҳавола қилган ҳолда хабар беради Le Figaro газетаси.

Қайд этилишича, қиролликдаги еттита асосий клан вакилларидан иборат бўлган «Оқсоқоллар кенгаши» бир неча кундан бери ёпиқ эшиклар ортида мажлислар ўтказяпти. Эслатиб ўтамизки, валиаҳд шаҳзода вориси, яъни ўринбосари лавозими
 Муҳаммаднинг ўзи томонидан 2017 йил, у расман тахт вориси, валиаҳд этиб тайинланганидан сўнг бекор қилинганди. Валиаҳд шаҳзода лавозимига энг эҳтимоли юқори бўлган номзод сифатида аҳзода Муҳаммаднинг укаси – ўтган ҳафта элчи лавозимида хизмат қилган АҚШдан қайтиб келган 30 яшар Холид бин Салмон кўрсатилмоқда. "Агар Холид бен Салмон ўринбосар этиб тайинланадиган бўлса, бу Муҳаммад бин Салмон Сауднинг кетиш вақти яқин қолганини англатади", - деб ар-Риёддаги манба сўзларини келтирди Le Figaro.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase