Исроиллик дипломатларнинг ишончи комилки, нефть масаласида америка санкцияларини айланиб ўтиш режасини Теҳрон билан атом битимини сақлаб қолишни кўзлаётган Европа ҳам қўллаб-қувватлайди. Мақола муаллифи Дана Вайс ўзининг Twitter даги саҳифасида Россия-Эрон механизмига қуйидагича таъриф беради: Эрон Россиянинг Каспий денгизида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводларига нефть етказиб беради, сўнгра бу нефть халқаро бозорга Россия нефти сифатида кириб келади. Бундан аввалроқ «бешлик»ка аъзо-мамлакатлар (Буюк Британия, Германия, Франция, Хиой, Россия) ва Эрон америка санкцияларини айланиб ўтган ҳолда Эрон билан ҳисоб-китоб қилиш молиявий механизми яратишга келишиб олганди .
8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг 2015 йилда халқаро воситачилар «олтилиги» (Россия, АҚШ, Британия, Хитой, Франция, Германия) эришган атом дастури бўйича Эрон билан келишувдан чиқишини эълон қилганди. У шунингдек, Теҳронга қарши барча санкциялар, жумладан, иккиламчи – Эрон билан бизнес қиладиган мамлакатларга қарши амалдаги санкциялар тикланиши ҳақида маълум қилганди. «Олтилик»нинг қолган аъзолари АҚШ қарорига қарши чиққан. Европа Иттифоқида Эрон билан битим шартларига амал қилиш истаги ҳақида билдирилди. Ўшанда Эрон МАГАТЭ ни уранни бойитиш бўйича қувватларни ошириш жараёни бошлангани ҳақида хабардор қилди. Эрон ҳукумати АҚШга қарши курашнда таслим бўлмаслиги ва бу мамлакатни тиз чўктиришини таъкидлаб ўтган.
Исроил ОАВ: Россия ва Эрон қандай қилиб АҚШни алдайди
Россия Эроннинг АҚШ санкцияларини айланиб ўтиш механизмини яратишида иштирок этади ва бунда Москвани Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Mako.co.il Исроил ТИВ махфий ҳужжатига ҳавола қилган ҳолда хабер беради. Газетанинг маълумотларига кўра, Россия, Эрон ва Туркия етакчилари Теҳронда сентябрь ойида бўлиб ўтган уч томонлама саммитда ушбу механизмни маъқуллашган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми