Газетанинг маълумотларига кўра, ар-Риёд барча шубҳаларни валиаҳд шаҳзодадан узоқлаштириши мумкин бўлган вариантни маълум қилмоқчи.
Қироллик илгари сурган фаразига кўра, Ассирийга Хашукджини қиролликка сўроққа олиб келиш топширилган, лекин у «ёки кўрсатмани нотўғри тушунган, ёки ўз ваколатларини ошириб юборган».
Аввалроқ маълум қилинишича, турк полициячилари ғойиб бўлган журналист танасининг қолдиқларини бўлса ҳам топиш мақсадида Истанбул яқинидаги ўрмонларни титиб чиқмоқда экан. Шу аснода, терговчилар Хашукджи ўлгунича қийноққа солинган, деб гумон қилинаётган Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида кўплаб ДНК намуналари тўпладилар. Яқинда журналистнинг қотилларидан бири бўлиши мумкин бўлган шахс йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлини маълум қилинди. Гап Саудия Арабистони ҲҲК учувчиси Мешал Саад Ал-Бустаний ҳақида бормоқда.
ОАВ Ар-Риёд журналистнинг ўлимида кимни айблаётганини билиб олдилар
Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари