Шунда Вашингтон ҳужум учун жавобгарликни Эрон тарафдорлари бўлган гуруҳларга юклади. Бунда МХК ҳужумни «ҳарбий ҳаракатлар ҳодисаси» деб атади ва жавоб тариқасида зарба беришга чақирди.
Газета манбаларининг сўзларига қараганда, Эронга қарши операция ҳақида сўров «Пентагон ходимларини шок ҳолатига тушириб қўйган». Шу билан бир вақтда, президент маъмуриятида CNN га маълум қилишларича, ушбу таклиф Пентагон учун, на Давлат департаменти учун кутилмаган ҳолат бўлмаган.
Бунда МХК Эронга зарба бериш билан чекланмасдан, шунингдек, Сурия ва Ироқда ҳам ҳарбий операциялар ўтказишни таклиф қилган.
Газета маълумотларига қараганда, сўров ҳарбий маҳкама томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган. Бу борада қандайдир қарор қабул қилингани ёки муайян ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилгани ҳақида нашрга маълум эмас.
Ўтган ҳафта АҚШ давлат котиби Майк Помпео Яқин Шарқ мамлакатлар бўйича уюштирган сафар давомида бу сафарни Эронга қарши глобал коалиция шакллантириш бўйича Вашингтон ҳаракатларининг бир қисми деб атади.
ОАВ АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари ҳақида билиб қолди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди