Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
Малайзияда Starbucks қаҳвахонаси тармоғига бойкот туфайли сотувларда пасайиш кузатилмоқда.
Малайзиянинг собиқ раҳбари, 99 ёшли Маҳатхир Муҳаммад шифохонадан чиқарилди
Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатхир Муҳаммад нафас йўллари инфекцияси туфайли шифохонага ётқизилгандан сўнг шифохонадан чиқарилди, деб хабар берди унинг офиси.
Султон Иброҳим Малайзиянинг 17-қироли бўлди
Малайзиянинг Жоҳор штати султони Иброҳим расман мамлакатнинг 17-қироли деб эълон қилинди. Чоршанба куни у Миллий саройдаги тантанали маросимда қасамёд қилди, дея хабар беради Reuters.
Малайзия ҳукумати Исроил байроғи остида сузувчи кемаларни мамлакат портларига киритмасликка қарор қилди
Малайзия ҳукумати Исроил байроғи остида сузувчи кемаларни мамлакат портларига киритмасликка қарор қилди, шунингдек, юк ортишга ҳам тақиқ жорий этилди.
МН17 бўйича тергов: Путин ҳалокатга алоқадор
Нидерландиядаги қўшма тергов гуруҳи 2014 йилда Украина осмонида уриб туширилган авиалайнер учун Владимир Путинни жавобгар деб ҳисоблайди. Янги гумонланувчиларнинг исмлари айтилмаган.
Нидерландияда эртага Донбасс устида MH17 қулаганлиги иши бўйича ҳукм чиқарилади
Судда Х48 деб белгиланган гувоҳнинг кўрсатмаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айнан у йўловчи самолёти қандай уриб туширилганини батафсил айтиб бера олди.
Рамазон ойида рўза тутишга ҳурматсизлик қилганлар жаримага тортилади ва қамалади
31 март куни давлат Бош вазирининг ўринбосари Аҳмад Закиюддин Абдул Раҳмоннинг айтишича, Рамазон ойида рўза тутмаслик учун соғлиғи билан боғлиқ сабабларга эга бўлмаган малайзиялик мусулмонлар жаримага тортилади ёки Пенангга қамалади, хабар қилади Bernama.
Малайзияда 40 нафар тиббиёт ходими тўлиқ эмлангандан сўнг коронавирус юқтирди
Малайзияда 40 нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши вакцинанинг иккита дозаси билан эмлангандан сўнг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош директори Нур Хишам Абдулла маълум қилган.
Малайзиялик олимлардан дронлар учун ананасдан ясалган бутловчи қисмлар
Малайзиялик тадқиқотчилар гуруҳи одатда ташлаб юбориладиган ананас барглари таркибида мавжуд бўлган толани учувчисиз самолетлар ва дронлар каркасини тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлган мустаҳкам материалга айлантириш усулини ишлаб чиқди.
Малайзиялик ёзувчи аёл Ханна Алкаф нуфузли АҚШ мукофотига номзод сифатида кўрсатилди
Малайзиялик ёзувчи аёл Ханна Алкаф (Hanna Alkaf) «Болалар учун энг яхши адабиёт» номинациясида АҚШнинг нуфузли «Kirkus Prize» соҳиби бўлди. Унинг «The Girl and the Ghost» (Қиз ва қалб) асари қариндошлик алоқаларининг муҳимлиги ҳақида, вафот этган бувсининг руҳи билан туш орқали гаплашадиган ва у билан дўстона алоқалар ўрнатган кичик бир қизнинг воқеасини ҳикоя қилади.