Малайзиянинг Жоҳор штати султони Иброҳим расман мамлакатнинг 17-қироли деб эълон қилинди. Чоршанба куни у Миллий саройдаги тантанали маросимда қасамёд қилди, дея хабар беради Reuters.
65 ёшли Султон Иброҳим яна ўзининг туғилган Паҳанг штатини бошқарадиган Абдулла Риъоятуддин Ал Мустафонинг ўрнини эгаллади.
Ноёб монархия тизимида Малайзиянинг тўққизта қироллик оиласи бошлиқлари ҳар беш йилда навбат билан қирол этиб сайланади.
Малайзия қироли (Янг ди-Пертуан Агонг) асосан маросим ва вакиллик функцияларини бажаради. У Бош вазир ва Вазирлар кабинетининг маслаҳати билан ишлайди, аммо федерал конституцияга кўра унга баъзи ихтиёрий ваколатлар, жумладан, парламентда кўпчиликка ўринга эга деб ҳисоблаган Бош вазирни тайинлаш ҳуқуқи берилган.
Султон Иброҳим Малайзиянинг 17-қироли бўлди
Малайзиянинг Жоҳор штати султони Иброҳим расман мамлакатнинг 17-қироли деб эълон қилинди. Чоршанба куни у Миллий саройдаги тантанали маросимда қасамёд қилди, дея хабар беради Reuters.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Империя. Ҳокимият метафизикаси. Уларнинг ҳаёти ва ўлими
- Испания: «Фаластин кўз ўнгимизда қонга ботмоқда»...
- Евровидение: қандай қилиб кўнгилочарлик инсонийликни сояда қолдиради...
- Россияда "Искандер" ракеталарини ишлаб чиққан муҳандисни ўлдиришди
- Койпер камарининг нусхаси бошқа тизимларда ҳам сув борлигини тасдиқлади