Китобга кириш сўзида айтилишича, «бу эмиоционал кўп қатламли дебютда Малайзия халқ эртаги жонлангандай <…> Китобда рашк, муҳаббат ва ғайриодатий дўстлик кучи ўрганилади».
Бир йил олдин Алкаф «The weight of Our Sky» (Осмонимиз вазни) китоби билан халқаро омма томонидан эътироф этилганди. Ушбу ёшлар учун дебют роман танқидчилар эътирофига сазовор бўлиб, 2019 йил февралида «Salaam Reads» ва «Simon & Schuster» нашрлари томонидан чоп этилди.
Ёзувчи ва унинг ижоди ҳақида
Hanna Алcаф 1985 йилда туғилган. Шимолий-Ғарбий университетда журналистика соҳасида таълим олганидан сўнг, у B2B онлайн-маркетингда копирайтер сифатида ишлаган, мода ва турмуш тарзи ҳақидаги йирик журнал учун катта ёзувчи сифатида, ва нотижорат таълим ташкилотида алоқа менежери сифатида ишлаган.
У ҳамма нарса ҳақида ва кўплаб жанрларда – профиллардан тортиб пресс-релизгача, корпоратив йиллик ҳисоботлардан тортиб муфассал журналистик текширувларгача, ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан тортиб электрон почта орқали ахборот бюллетенларигача ёзган ва унинг ишлари Marie Claire, Esquire, Shape, Female, Her World Малайзия вариантларида чоп этилган.
Ёзувчининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон махсус ёзмаган, ахир унинг учун китб ёзиш – бу хобби ва қалбида тўпланиб қолган юкни тўкиш усулидир.
Ханна бутун ҳаётини Малайзияда яшаган, фақат АҚШ да таълим олган, Чикаго ва унинг яқинида ишлаган 6 йилгина бундан мустасно.
Ҳозирги пайтда у Куала-Лумпур яқинида эри ва иккита боласи билан яшайди, ҳеч туганмайдиган ишлар руйхатидан ортиб, китоб ёзишга ҳам уринади.
Унинг ўрта синлар ўқувчиларига мўлжалланган дебют романи, «The Girl and the Ghost» (Қиз ва қалб), 2020 йилнинг август ойида «Harper Collins» томонидан нашр этилди. Китоб «Once Upon an Eid» (Ийд кунларининг бирида) антологиясининг бир қисми ҳисобланади. Бу New York Times бестселлар муаллифи Аиша Саид ва С. К. Али томонидан таҳрирланган 15 та мусулмон-муаллиф ҳикояларидан иборат тўпламдир. Унда бугунги кунда мусулмонларнинг энг қувончли байрами – Ийд ал-Қурбон ҳақида ёзадиган ажойиб мусулмон овозлари тақдим этилган. Бу сўз мусулмонларда кўплаб хотиралар ва ҳис-туйғулар уйғотади. Бу юайрамни қадрлайдиганлар учун бошқа бир қисқа ва ёқимли сўз – қувонч сўзи билан ҳам эмоционал битиклар ёзиш мумкин. Once Upon an EId
Унинг навбатдаги романи — «Queen of the Tiles» қотиллик жумбоғи бўлиб, ундаги воқеалар Малайзияда скрэббл бўйича мусобақада бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, Малайзия адабиётининг илдизлари ўрта асрларга бориб тақалади, асарларнинг катта қисми эса қаҳармонлик ва ислом мавзуларига бағишланган. Малайзия замонавий адабиёти эса мамлакат ҳудудидан ташқарида унчалик маълум эмас.