2014 йил 17 июлда Донбасс осмонида Малайзия авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти ҳалокати бўйича жиноий иш давом этмоқда. 8 февраль, чоршанба куни Гаагада бўлиб ўтган матбуот анжуманида қўшма тергов гуруҳи (JIT) вакиллари MH17 рейсини амалга ошираётган лайнер ҳалокатида Владимир Путиннинг алоқадорлигини ва Украина ҳудудига ҳаво ҳужусмдан мудофаа воситаларини етказиб беришни шахсан ўзи маъқуллаганини эълон қилди. Бу ҳақида Гаагадан DW муҳбири хабар қилди.
Терговчиларнинг қўшимча қилишича, улар гумонланувчиларни топиш учун қўлларидан келганини қилганлар, бироқ бошқа ҳеч кимга айблов қўя олмаган. Boeing уриб туширилган «Бук» ЗРК тизимининг барча экипаж аъзоларини тўлиқ аниқлашнинг иложи бўлмади. Суд «Боинг»ни уриб туширган "Бук" ЗРК тизими Курскдан келган 53-ҳаво мудофаа бригадасига тегишли эканлиги ҳақидаги тергов хулосаларига қўшилди.
"Саккиз ярим йилдан сўнг MH17 иши бўйича тергов барча имкониятларни тугатди, тергов тўхтатилади", — деди Нидерландия прокурори Дигна ван Буцелар.
Яқин келажакда янги суд жараёни санаси ва MH17 ҳалокати иши бўйича янги гумонланувчилар номи айтилмайди. Бунинг сабаби сифатида JIT таъқибдан иммунитетни келтирди, бу, хусусан, суверен давлат раҳбари сифатида Россия армиясининг ҳарбий хизматчилари ва Россия Федерацияси Президентига тегишли.
Самолёт бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Бу иш бўйича 2022 йил 17 ноябрда чиқарилган суд ҳукмига кўра, фуқаро лайнери 2014 йил 17 июлга ўтар кечаси ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ҳудудига Курскдан келган "Бук" ЗРК тизими томонидан уриб туширилган. Самолёт бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Суд МҲ17 лайнери учирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизими эртаси куни эрталаб Украина ҳудудини тарк этиб, Россияга қайтиб келгани ҳақидаги тергов хулосаларига қўшилди. Ҳалокат учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
2021 йилда MH17 ҳалокати бўйича тергов Курск аҳолиси билан боғланиб, уларга Malaysian Airlines авиакомпанияси лайнерининг йўқ қилинишига алоқадор бўлган ҳар қандай маълумотни бўлишишни сўраб хатлар жўнатган.
MH17 иши Нидерландия, Малайзия, Бельгия, Австралия ва Украинадан келган экспертлар гуруҳи томонидан текширилмоқда. Уларнинг ишининг аввалги натижалари Гаагадаги мисли кўрилмаган суд муҳокамасига сабаб бўлган. Суд 2020 йил март ойидан бери ўтказилиб, тўртта айбланувчидан учтасига нисбатан ҳукм чиқарилиши билан якунланди: Россия фуқаролари - Игор Гиркин (Стрелков), ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР мудофаа вазири, истеъфодаги ФСБ офицери Сергей Дубинский ва шунингдек, Украина фуқароси, Россия армияси Ҳаво-десант кучлари заҳираси подполковниги Леонид Харченко - сиртдан айбдор деб топилиб, Гаага суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улардан фарқли равишда Россия фуқароси Олег Пулатовга қўйилган айбловлар олиб ташланди, чунки суд унинг алоқадорлигини исботлай олмади. У судда иштирок этган ягона шахс бўлиб, видео ҳавола орқали кўрсатма берди ва адвокатлар орқали ўзини ҳимоя қилди. 17 ноябрдаги ҳукм устидан шикоят қилинмади ва у қонуний кучга кирди.
МН17 бўйича тергов: Путин ҳалокатга алоқадор
Нидерландиядаги қўшма тергов гуруҳи 2014 йилда Украина осмонида уриб туширилган авиалайнер учун Владимир Путинни жавобгар деб ҳисоблайди. Янги гумонланувчиларнинг исмлари айтилмаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|