Абдулланинг айтишича, тўққизта шифокор иккинчи дозани олганидан икки ҳафтадан кўпроқ вақт ўтгач, 31 нафари эса икки ҳафтадан кам вақт ўтгач коронавирус юқтирган.
Шунингдек, коронавирусга қарши препаратнинг биринчи дозасини олганидан кейин 142 нафар тиббиёт ходими касалланган.
Бош директорга кўра, юқтирганларнинг бирортасида оғир аломатлар қайд этилмаган.
Малайзияда коронавирусга қарши эмлаш учун Pfizer-BioNTech (АҚШ) ва Sinovac (Хитой) вакциналари қўлланилмоқда. Мамлакатга яқинда AstraZeneca вакцинаси ҳам етказилади.
Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда жами 370 528 та COVID-19 касаллиги аниқланган, 1 365 киши вафот этган ва 350 500 дан ортиқ одам соғайган. Бу ҳақда qalampir.uz сайти хабар қилди.
Малайзияда 40 нафар тиббиёт ходими тўлиқ эмлангандан сўнг коронавирус юқтирди
Малайзияда 40 нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши вакцинанинг иккита дозаси билан эмлангандан сўнг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош директори Нур Хишам Абдулла маълум қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар