close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туҳмат ва унга қулоқ тутиш

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туҳмат қилиш ва туҳматга қулоқ тутишдан қайтардилар.

Туҳмат - мусулмон киши ҳақида бошқа бир мусулмонда нафрат уйғотадиган нарсаларни айтиб, унда йўқ айбларни унга тўнкашдир. Бу иши билан Аллоҳ тўғрилаб изга солиб қўйган нарсага путур етказади, Аллоҳ уларни боғлаб қўйган риштага дахл қилиб, уни узади. Натижада улар орасида адоват ва нафрат уйғонади. Бу иш катта бузғунчиликка олиб келади, унинг кетидан ёвузлик ва ёмонлик туғилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Бўҳтончи иғвогар жаннатга кирмайди”, деб марҳамат қилдилар. Чунки у шайтоннинг лашкари ва жосусидир. У боғланган ришталарни нифоқ солиш ва гиж-гижлаш билан узади.

Ҳаким Термизийнинг
«МАНҲИЁТ» асаридан
Иброҳим Усманов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase