close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Садақани тиланчининг қўлига тутқазишнинг ҳикмати

Ҳориса ибн Нўъмон эшиги олдига (тиланчиларга атаб) саватда хурмо ёки бошқа нарсалар қўяр эди. Кўзи кўр бўлгани учун намозгоҳидан ҳужраси эшигигача арқон тортиб қўйган эди. Агар бир тиланчи мискин салом берса, саватдаги нарсани олиб, арқонни ушлаб эшиккача ўзи чиқиб, мискиннинг қўлига садақани ўзи тутқазиб юборар эди. Унинг аҳли оиласи “биз ўзимиз бериб юборамиз” деганига кўнмасдан шундай дер эди: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Мискиннинг кўлига (садақа) тутқазиш, ёмон ўлим то-пишдан сақлайди”, деганларини эшитганман”».

Ҳориса ибн Нўъмон эшиги олдига (тиланчиларга атаб) саватда хурмо ёки бошқа нарсалар қўяр эди. Кўзи кўр бўлгани учун намозгоҳидан ҳужраси эшигигача арқон тортиб қўйган эди. Агар бир тиланчи мискин салом берса, саватдаги нарсани олиб, арқонни ушлаб эшиккача ўзи чиқиб, мискиннинг қўлига садақани ўзи тутқазиб юборар эди. Унинг аҳли оиласи “биз ўзимиз бериб юборамиз” деганига кўнмасдан шундай дер эди: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Мискиннинг кўлига (садақа) тутқазиш, ёмон ўлим то-пишдан сақлайди”, деганларини эшитганман”».
Мискиннинг қўлига садақа тутқазиш фазилатли хислатлардан. Зеро, Аллоҳ таоло барча умматлари ичи-да мусулмон умматини шарафли қилди, имон-эътиқодлари фазлидан уларни мукаррам айлади. Бу уммат-нинг бойларидан садақалари олиниб, камбағалларига берилади, унинг фойдаси эса бойларда қолади.
Бани Исроилнинг қурбонлик ва садақалари махсус бир жойга қўйилар, қурбонликнинг қабул бўлиши осмондан олов тушиб куйдириб кетиши билан билинар эди. Кимнинг садақалари ва қурбонликлари қабул қилинмаса, улар шундоқ қолиб кетар, қурбонлиги қабул қилипмагап киши эса хижолат бўлиб қолар эди. Шундан уларнинг диллари сахий бўлмас, фақат риё учунгина садақа қилар эдилар. Шундан уларнинг диллари қотиб кетиб, шу даражага етдиларки, ҳаттоки, Мусо (алайҳиссалом)га “бизга Аллоҳни кўрсат” деб даъво қилдилар.
Мусулмон уммати эса имон-эътиқодлари фазлидан Аллоҳ учун деб берган нарсаларини Раббилари зое кетказмаслигини, уларга марҳамат кўрсатишини, уларнинг садақаларини фаришталарга ҳам юкламай, Тан-гринингўзи қабул қилиб олишини биладилар.
Аллоҳтаоло бундай марҳамат қилган:
“Угина бандаларидан тавбаларни қабул қила-диган зотдир” (Шўро, 25).
Яъни, улардан садақаларини Аллоҳнинг ўзи қабул қилади.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) икки ишни ҳеч кимга топширмай, ўзлари бажарар эдилар. Бири - садақани мискинга ўз қўллари билан олиб бориб берар эдилар, иккинчиси - таҳорат қилганда сувини ўзлари қуйиб, бировга бермас эдилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Жоним қўлида бўлган зот ҳаққи, агар банда яхши молидан садақа қилса, керакли жойига берса, у албатта Раҳмоннинг қўлига етиб боради, Аллоҳ таоло уни худди сиз ўз учқур отларингизни парвариш қилгандекпарвариш қилади. Оқибатда биргина анжир ёки биргина луқма улкан тоғ каби катта бўлиб кетади” деб, сўнгра тиловат қилдилар: “Аллоҳ судхўрликни (фойдасини) йўқ қилади ва садақа (берувчиларга бойлик)ларни зиёда этади” (Бақара, 276).
Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) дедилар: “Агар бир садақа етмиш кишининг қўлида айланганида ҳам, улардан бирининг ажри бошқасининг ажри билан бир хил бўлар эди”. Бунинг ҳикмати шуки, садақани эгасига етказишда бу қўлларнинг аввалида Аллоҳ таолонинг марҳамати турибди.
Али ибн Ҳусайн (розияллоху анҳу) тиланчига нарса берса, аввал ўша нарсани ўпиб, кейин уни тиланчининг қўлига тутқазар эди. Зеро, у садақаси (аслида) кимга боришини англаб етган эди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) нинг “Мискиннинг қўлига (садақа) тутқазиш, ёмон ўлим топишдан сақлайди” деганларининг боиси - тиланчининг қўлига тутқазиш билан банда Аллоҳга яқин бўлади. Кимки Аллоҳга яқин бўлса, бу бандасини Ўз паноҳида сақлайди, банда Унинг зиммасида бўлади, уни ёмон ўлим топишидан асрайди, уни бегона юртда, гуноҳ иш устида ёки Аллоҳнинг раҳматидан ноумид ҳолда, маъсиятларига тавба қилишга улгурмаган вазиятда ўлим топишидан паноҳига олади. Расули акрам дедилар: “Кимки бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир, зеро, Аллоҳ азза ва жалла ҳамда унинг ма-лоикалари бунга шоҳид бўладилар”.
Чунки Аллоҳ таоло айтади: “Тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир” (Исро, 78).
Бу оятнинг маъноси: Аллоҳ ва унинг малоикалари туннинг сўнгги палласида дунё осмонига тушадилар ва дейди: “Тонг киргунча тавба қиладиган борми, гуноҳидан ўтаман, истиғфор айтадиган борми, кечираман”. Тонг отгандан кейин эса бомдод намози Аллоҳ ва унинг малоикалари шоҳидлигида бўлади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилган ҳадисда: “Агар банда бу на-мозни (бомдодни) адо этса, Аллоҳ гувоҳлигидаги нарсага шоҳид бўлади, Унга қурбат ҳосил қилади, Унинг зиммасида бўлади”, дейилади. Бу эса садақа масаласида юқорида айтган гапларимизга мувофиқ келади. Яна Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилдиларки: “Агар бир садақа етмиш кишининг қўлидан чиқса ҳам, охирги қўлнинг ажри биринчи қўлники билан бир хил бўлади”. Бунинг маъноси шуки, бу қўлларнинг бари худди садақа каби Аллоҳга бориб етади.

Ҳаким Термизийнинг
"Наводирул усул" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase